2011-04-24

“Асрлар садоси” анъанавий маданият фестивали ташкилотчилари — Фонд Форум ва ЮНЕСКОнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси 30 апрель – 1 май кунлари барча меҳмонлар ва иштирокчиларни — Бухорои Шарифга таклиф этади. Қатор қизиқарли ва ёрқин тадбирлар фестиваль дастуридан ўрин олган бўлиб, фольклор жамоалари чиқишлари, миллий либослар фестивали шулар жумласидандир. Бундан ташқари безакли-амалий санъат маҳсулотларини ҳарид қилиш, илмий маҳорат дарсларида иштирок этиш, энг сара ўзбек таомларидан татиб кўриш, қўй ва хўроз жангларини томоша қилиш мумкин.
Марказий Осиёнинг йирик сайёҳлик марказларидан бири бўлган Бухоро баҳорнинг тароватли кунларида ўзбек халқи анъана ва урф-одатлари, маданият ва санъатини кўз-кўз қилувчи масканга айланади. Фестивалнинг аксарият тадбирлари Бухоронинг эски шаҳар қисмида бўлиб ўтади. Бундан уч йил муқаддам Фонд Форум томонидан ташкил этилган мазкур лойиҳа халқимиз ҳунармандчилиги, урф-одат ва анъаналарининг энг ёрқин жиҳатларини ранг-баранг бўёқларда намоён этишда давом этади. Фестиваль қамрови йилдан йилга кенгайиб, хилма-хил тадбирлар кўпайиб, унга қизиқувчи хорижий ва маҳаллий меҳмонлар сони тобора ортиб бормоқда.
Биринчи кун - 30 апрель
10.00 – 19.00 Халқ сайиллари, фольклор жамоалари чиқишлари, безакли-амалий санъат ярмаркаси, миллий ўйинлар (Пой-Калон мажмуаси, савдо расталари, Лаби Ховуз майдони)
10.30 – 11.30 Фестивалнинг барча иштирокчилари учун махаллий олимлар томонидан ўтказиладиган маҳорат дарслари (мўлжал: Магоки-Атторий масжиди)
15.00 – 16.00 Кураш (Абдулазизхон мадрасаси)
17.00 Япониялик ҳаттот Коичи Хонданинг шахсий кўргазмаси очилиши (Нодир Девонбеги мадрасаси)
Иккинчи кун – 1 май
10.00 – 19.00 Халқ сайиллари, фольклор жамоалари чиқишлари, безакли-амалий санъат ярмаркаси, миллий ўйинлар (Пой-Калон мажмуаси, савдо расталари, Лаби Ховуз майдони) 11.30 – 12.30 Анъанавий қўй ва хўроз жанглари (Мўлжал: Арк мажмуаси) 12.30 – 13.30 Миллий таомлар фестивали (мўлжал: Абдулазизхон мадрасаси) 14.00 – 15.00 “Кинофестиваллар – замонавий жаҳон маданияти феномени” (“Гранд Бухоро Отель” меҳмонхонаси) 16.00 – 17.00 Миллий либослар фестивали (Кўкалдош мадрасаси) 17.00 – 18.00 Маънавий билимларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида грантлар топшириш. “Ўзбекистон обидаларидаги дурдона битиклар” китоби тақдимоти (Жуйбори Калон мадрасаси) 20.00 - Гала-концерт (Пой-Калон мажмуаси)
Дастурга ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.
Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774