2010-06-11

Мамлакатимиз пойтахти аҳолиси ва меҳмонлари ёз фаслининг жазирама кунларидасайёрамизнинг Шимолий ва Жанубий қутбларига саёҳат қилиш имконига эга бўлишди. 11 дан 20 июнга қадар Тошкентда “Вақт манзиллари” фотокўргазмаси ўтказилиб, унда Жанубий ва Шимолий қутбларга амалга оширилган экспедициялар чоғида олинган суратлар намойиш этилди. Кўргазма 11 июнь куни соат 18.00 да Миллий Санъат марказида очилди. Кўргазма ташкилотчилари: Фонд Форум, «IJOD» рассомлар, санъатшунослар ва халқ усталари уюшмаси ҳамда Россиянинг “ЛИРА” интеллектуал ижодий бирлашмаси” НҲ.
Кўргазмага ташриф буюрган томошабинлар Ер шари қутбларида ҳукмрон муҳитни ҳис қилишлари мумкин. У ерларга бориш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Фотосуратларда Шимолий ва Жанубий қутбларнинг бетакрор уфқлари, қор ва музга бурканган манзарали кўринишлари акс этган. Табиат манзаралари, ҳайвонот олами ва хатто сирли объектлар туширилган юзга яқин фотоасар экспедиция иштирокчиларининг кайфиятини илғаб олишга имкон беради. Сайёрамизнинг доимо совуқ ҳудудларининг қандай сир ва жумбоқларни яширгани ҳақида эса фотокўргазма доирасида ўтказиладиган учрашув ва тақдимотларда билиб олиш мумкин. Шимолий қутбга экспедиция иштирокчилари ўз таассурот ва кузатувлари билан ўртоқлашишади.
“Вақт манзиллари” лойиҳамизнинг тарихи 5 йил муқаддам амалга оширила бошланган бўлиб, 88 нафар одам атом ледоколи «Ямал»да Шимолий қутбга сафар қилишганди, кейинроқ эса Жанубий қутбда ушбу ноёб фотосуратлар олинган. Ушандан бери кўргазма Россиянинг 40 шаҳри ва бошқа мамлакатларда намойиш этилди. Вақт ҳар биримизга тааллуқли, унга етиш мушкул, шубоис ҳам бу мавзу барчага қизиқарлидир. Кўргазмани гўзал, қуёшли вақт тафовути айниқса сезиларли бўлган Тошкент шаҳрига олиб келганимиздан мамнунмиз. Экспозицияни ташкил этишда бош-қош бўлганликлари учун Фонд Форум ва «IJOD» рассмолар, санъатшунослар ва халқ усталари уюшмасига миннатдорчилик билдирамиз».
Шимолий қутб – улкан сайёра чеккасидаги кичкинагина нуқта бўлиб, у миллиардлаб авлод ва замондошларимизнинг армонли орзуларини намоён этади. Бироқ қутб - бу барча меридианлар кесишган нуқта бўлишдан ташқари барча соат пояслари уйғунлашган жой ҳамдир. Замин бўйлаб тақсимланган вақт у ерда жамланган ва мезиларлидир. У ерда маҳаллий вақт деган тушунчанинг ўзи йўқ. Барча соат пояслариини бир неча сония ичида айланиб ўтиш мумкин. Бир оёғингиздан қоқ пешин бўлса, бошқа аёғингиз ярим тунда бўлади. Шу боис ҳам вақтнинг нисбийлиги бу ерда ҳар ердагидан сезиларлидир, нисбийликни айнан ман шу ерда ҳис қилиш мумкин...
Кўргазма 20 июнга қадар давом этади.
Сўнгра кўргазма Россия, Украина ва Болтиқ бўйи мамлакатларги қўл олади.
© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.
Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774