Ru En
Uz
Jp

Болалар орзулари бали

2011-06-16

Болалар орзулари бали

6 июль куни соат 17:00 да Япон боғида тўртинчи маротаба “Болалик шарафига” хайрия бали бўлиб ўтади. Бал дастурига кўра, анъанавий тарзда иштирокчилар “Услубли болалар”, “Диско раққоси”, “Мен куйлай оламан!”, “Мен – мухбирман”, “Мен – кўзбўямачиман”, “Биз чизамиз”, “Мен – фотомоделман” сингари турли бекатларда қатнашишади. Шунингдек, бу йили болалар учун иккита янги “Ҳунармадчилик устахонаси” ва “Мен дизайнерман” танловлари ташкил этилди. Танловлардан ташқари анъанавий тарзда хайрия аукциони ва концерт дастури бал доирасидан ўрин олади.

Гулнора Каримованинг муаллифлик лойиҳаси бўлган мазкур тадбирнинг асосий мақсади – болаларнинг ижодий иқтидорларини кашф қилиш ва қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни мухофаза қилишга қаратилган ижтимоий-хайрия лойиҳаларни ривожлантириш учун маблағ тўплашдир. Хайрия бали ташкилотчилари: “Аёллар кенгаши” Республика жамоат бирлашмаси, Фонд Форум, “Bella Terra”, “Жаннат Макон”, “Baby Terra”, журналлари, TV “Марказ” телеканали, “Сакура лойиҳа”, “Reginight” санъат студиялари, “Sunday” ҳордиқ ва кўнгилочар машғулотлар агентлиги, “ALS Family” байрамлар ўтказиш компанияси, пойтахтимиздаги хусусий мактаб ва болалар боғчалари (“Олтин Қанот”, “Сеҳриё”, “Уникум”, “Бек Кичкинтой”, “Етакчи”, “Келажак авлод”). Ўтган уч йил мобайнида балда уч минг нафардан ортиқ киши қатнашди.

Болалар орзулари бали Болалар орзулари бали

Ушбу ёрқин ва эртакнамо лойиҳанинг шиори “Фарзандингиз орзуини амалга оширинг, болаларга қувонч улашинг!” экани бежиз эмас. Аукциондан тушган маблағларнинг бари Меҳрибонлик уйларини қўллаб-қувватлаш лойиҳаси ҳамда мамлакатимиз бўйлаб бепул болалар ижодиёти марказларини ривожлантиришга сарфланади.

“Болалик шарафига” хайрия бали ўтказииши натижасида уч йил мобайнида Меҳрибонлик уйларининг уч минг нафардан ортиқ тарбияланувчилари кийим-бош, пойабзал, мактаб анжомлари ва бошқаларга эга бўлишди. 2010 йилда маблағлар ижтимоий-ҳайрия лойиҳалари, хусусан, Тошкентдаги полиомиелит билан касалланган болалар махсус Меҳрибонлик уйлари, Эшитиш ва сўзлаш тизимида етишмовчиликлар мавжуд болалар учун махсус “Қўл билан гапирувчилар” хайрия жамғармасини қўллаб-қувватлаш ҳамда “Халқаро Тинчлик куни” лойиҳасини амалга оширишга сарфланди.

Матбуот биз ҳақимизда

uzreport.com
buxoronoma.uz
"ИнтерФутбол"
uzssgzt.uz
iqbol.uz
region.uz
Нашрлари архиви

© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.

Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774