2010-06-10

Ўзбекистоннинг ноёб санъати, миллий мероси ва санъатининг замонавий ўзгаришлари тақдимоти 10 июнь куни Манхеттен шаҳрида Нью-Йоркнинг машҳур «The Ana Tzarev» галереясида ўтказилди. Ўзбекистоннинг маданий мероси ва туристик салоҳиятига бағишланган кенгқамровли тадбир Американинг нуфузли галереяларидан бирида илк маротаба ўтказилаётган бўлгани учун санъат ихлосмандлари ва ақшлик кенг жамоатчиликнинг эътирофига сазовор бўлди. Маданият кечаси ташкилотчилари — Фонд Форум, «IJOD» рассомлар, санъашунослар ва халқ усталари уюшмаси, «Uzbek Initiative» жамоат ташкилоти, «Silk Road Treasure Tours» сайёҳлик компанияси, Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакиллиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Нью-Йоркдаги Бош консуллиги.
Меҳмонлар тариқасида кечага АҚШнинг расмий, ишбилармон ва академик доиралари вакиллари, жамоат, халқаро ташкилотлар вакиллари, БМТ қошидаги дипломатик корпус вакиллари ва бошқалар бор. Ҳаммаси бўлиб кечада 150 нафарга яқин одам ташриф буюрди. Улар орасида: Россиянинг Нью-Йоркдаги Бош консули ўринбосари Сергей Логачев, Нью-Йорк шаҳри хокимияти вакили (М.Блумберг) Лаура Кансицио (Laura Cansicio), «Metropolitan Museum of Art» вакили Нэнси Постернак (Nancy Posternak), «Art Institute of Chicago» департаменти раҳбари доктор Юка Кадои (Dr. Yuka Kadoi), «Society & Diplomatic Review» журнали бош муҳаррири Глория Стар Кинс (Gloria Starr Kins), АҚШ Демократия ва ҳамкорлик институти директори Андраник Мигранян (Andranik Migranyan), «The Bukharian Times» бош муҳаррири Рафаэль Некталов (Rafael Nektal) ва бошқалар бор.
Ўзбекистонлик машҳур инсонлар қаторида: , академик, рассом Алишер Мирзо, ўзбек актери, «Doctor-D» директори Дилмурод Эргашев, узбек кинорежиссери Владимир Шифман, машҳур фотограф Максим Пенсон ва бошқалар.
Кечада шарқона меҳмондўстлик ва осойишталик руҳиятини ҳукм сурди. Меҳмонлар миллий санъатнинг турли қирралари билан танишиш имконига эга бўлишди: замонавий рассомлар ижоди ҳамда Ўзбекистонинг энг кўзга кўринган артистлари ижросидаги жонли ижро ва рақслар, миллий анъана ва урф-одатлар, ҳатто хилма хил таомлардан бахраманд бўлиш имконини қўлга киритишди.
«IJOD» уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон халқ рассоми Алишер Мирзонинг “Ўзбек Замини” деб номланган асарлар кўргазмасига келганлар халқ анъаналари, кундалик ҳаёти, маданияти билан танишиш, ўзбек шаҳарларининг муҳити, одамларнинг ҳаёт тарзи, табиат ландшафтлари жозибасини ҳис қилишлар мумкин бўлди. Ушбу кўргазма илк маротаба Фонд Форум ва «IJOD» уюшмаси томонидан Тошкентда тақдим қилинган эди. Экспозиция ўз турнесини Москва, Осло, Вильнюс ва бошқа жаҳон пойтахтларида давом эттирди. АҚШда ўтказган вақти ичида рассом ўз мамлакатига бағишланган яна бир неча картина яратиб, уларни Нью-Йоркдаги экспозицияга киритиб улгурди.
Алишер Мирзо – замонавий Ўзбекистон санъатидаги фаол равишда ижод, муаллимлик ва жамоат ишлари билан шуғулланувчи кўзга кўринган рассомлардан биридир. Унинг исми бугунги кунда нафақат Ўзбекистон, балки чет давлатларда ҳам маълум ва машҳурдир.
Кўпгина иштирокчиларнинг таъкидлашларича, Ўзбекистон маданияти кечаси катта муваффақият қозониб, ўзбек халқининг мафтункор маданияти меҳмонларни айратлантириб, улар ҳақли равишда “Буюк ипак йўли дурдонаси” деб аталмиш мамлакатга ташриф буюриш иштиёқини изҳор қилишди.
© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.
Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774