Ru En
Uz
Jp

Эътирофга сазовор лойиҳалар

2012-01-30

Эътирофга сазовор лойиҳалар

Фонд Форумнинг тавсирий санъатини янада ривожлантириш, миллий анъаналаримизни сақлаб қолиш, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган фаолияти Бадиий Академия томонидан ўтказиладиган анъанавий “Top Art-2011” тақдимотида эътирофга сазовор бўлди. Ўтган йилнинг энг яхши санъат арбоблари, миллий маданиятимиздаги аҳамиятли ҳодисаларни аниқлаш борасида ўтказиладиган мазкур тақдимотда Фонд Форум лойиҳаларига турли номинациялар насиб этди.

Фонд Форумнинг иккита - Art Week Style.uz-2011 санъат ҳафталиги ҳамда VI Тошкент Замонавий санъат халқаро биенналеси лойиҳалари йилнинг энг яхши бадиий лойиҳалари деб топилди. Ушбу лойиҳалар халқаро маданий алмашинувни ривожлантириш ва ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Биеннале директори, ёш санъатшунос, “Келажак овози” ЁТМ фаоли Сардор Бабаев “Top Art-2011” да “Йил куратори” номинациясида ғолиб бўлди.

Эътирофга сазовор лойиҳалар Эътирофга сазовор лойиҳалар

Ўзбекистонда ўтказилган хорижий энг сара бадиий ва фотокўргазмалар қаторидан қуйидагилар ўрин олган: Art Week Style.uz-2011 санъат ҳафталиги доирасида Тошкент Фото уйида ўказилган “Токио 100 ёшда” фотокўргазмаси ҳамда Бухорода ўтказилган “Асрлар садоси-2011” анъанавий маданият фестивалининг дастурига киритилган япониялик хаттот Фуада Коичи Хонданинг “Бухорои Шарифга бағишлов” кўргазмаси.

Эътирофга сазовор лойиҳалар Эътирофга сазовор лойиҳалар

Чет эллардаги энг сара бадиий кўргазмалар орасида ўтган йилнинг март ойида Москвада ўтказилган XIV “Салон-2011. Рассом ва шаҳар” халқаро бадиий салони ҳам бор. Ўзбек рассомларининг иштироки Фонд Форум, мамлакатимизнинг Россиядаги элчихонаси, Рассомлар кенгашлари халқаро конфедерацияси томонидан таъминланган эди.

Эътирофга сазовор лойиҳалар Эътирофга сазовор лойиҳалар

Машҳур портретнавис, Ўзбекистон халқ рассоми Раҳим Аҳмедов таваллудининг 90 йилллигига бағишланган кўргазма энг сара шахсий кўргазмалар қаторидан ўрин олди. Таниқли ўзбек рассомининг ўтган йилнинг декабрь ойида Тасвирий санъат галереясида ўтказилган кўргазмасида унинг 200 дан ортиқ картиналари - портрет, пейзаж ва натюрмортлари намойиш этилган эди.

Эътирофга сазовор лойиҳалар Эътирофга сазовор лойиҳалар

2011 йилда Фонд Форум томонидан чоп этилган “Фонд Форум тақдим этади: Ўзбекистон” китоб-фотоальбоми санъатга бағишланган энг сара бадиий нашр деб топилди. Ўзбекистон, Франция ва Италиянинг етакчи фотосураткаш, дизайнер, санъатшунос, этнограф ва публицистлари жалб этилган ушбу халқаро ноширлик лойиҳаси юртимизнинг тарихи, маданияти, этнографияси ва анъаналарини акс эттирувчи ёрқин фотоиллюстрациялардан иборат.

Эътирофга сазовор лойиҳалар Эътирофга сазовор лойиҳалар

Ҳар йили Бадиий Академия томонидан ўтказиладиган “Top-Art” соврини 2007 йилда таъсис этилган эди. “Top-Art” – бу матбуот ва санъат вакилларининг ўзига хос форуми дир. Унда санъат ва журналистика арбоблари келгуси режалари билан ўртоқлашиб, янги алоқаларни йўлга қўйишади. Фонд Форум лойиҳалари ҳар йили турли номинацияларда юксак унвонларга сазовор бўлади.

Матбуот биз ҳақимизда

uzreport.com
buxoronoma.uz
"ИнтерФутбол"
uzssgzt.uz
iqbol.uz
region.uz
Нашрлари архиви

© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.

Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774