Ru En
Uz
Jp

Фаол ёшлар ёзни қандай ўтказишади?

2010-07-22

Фаол ёшлар ёзни қандай ўтказишади?

Бу йили Қашқадарё вилоятининг Шахрисабз тумани рамзий равишда жўшқин ғоялар, ёшлик ғайрати ва ижодий изланиш марказига айланди, десак муболаға бўлмайди. 500 нафарга яқин истеъдодли ўғил-қизлар Фонд Форумнинг “Келажак овози” ёзги ўқув оромгоҳида тўпланиб, Ўзбекистон, Буюк Британия, Италия, Япония, Германия ва Кореянинг етакчи мутахассисларидан таълим олишди.

Фонд Форум ва Ёшлар ташаббуслари марказининг ушбу лойиҳаси бу йили учинчи маротаба ўтказилмоқда. Бутун мамлакатимиз бўйлаб истеъдодли ва фаол ёшлар 8 дан 21 июлга қадар тренинглар ўтишди, янги лойиҳалар тузишди, маданий ва спорт тадбирларида қатнашишди.

Бу йили лойиҳа «Келажак овози» ЁТМ ҳамда Фонд Форумнинг лойиҳаси қатор хорижлик ҳамкорлар томонидан қўллаб-қувватланди. Улар орасида Британия кенгаши, БМТнинг UNFPA аҳолишунослик фонди, Кореянинг халқаро ҳамкорлик агентлиги KOICA, Япониянинг халқаро ҳамкорлик агентлиги JICA, UN Volunteers, БМТнинг UNODC гиёҳванд моддалар назорати агентлиги, Korean Interner Volunteers Program, Nagoya (Япония) ҳамда Westminster (Буюк Британия) Университетлари, Сингапур менежментни ривожлантириш институти бор.

Фаол ёшлар ёзни қандай ўтказишади? Фаол ёшлар ёзни қандай ўтказишади?

Ҳар йили ташкилотчилар иштирокчилар учун янги имкониятлар яратиш ҳамда лагердаги ҳаётнинг максимал даражада фойдали ва қизиқарли ўтишига интиладилар. Ўтган йили лагерь мавзуси иқтисодий моделга бағишланган бўлиб, болалар молиявий инқироз вақтида бизнесни бошқариш сирларини ўзлаштиришган бўлса, бу йили мавзу ундан-да қизиқарли эди. Асосан халқаро ҳамкорлик, гуманитар, маданий ва иқтисодий алоқалар масалаларини ўрганишга эътибор қаратилди. Барча иштирокчилар жамоаларга бўлиниб, уларнинг ҳар бир жаҳон мегаполиси тусини олди. Ролли ўйинлар шаклида ёшлар хорижий маданият ва турмуш тарзининг ўзига хосликларини ўрганишди. Тренинглар чоғида олинга билимларни улар форумлар, анжуманлар, музокаралар ва “мегаполислараро ҳаёт”нинг бошқа ҳодисалари чоғида қўллашди.

Зиёдулло Саматов, “Келажак овози” ЁТМнинг «Ахборот технологиялари» йўналиши фаоли, Тошкент давлат техника университети магистри (Андижон):

Зиёдулло Саматов, “Келажак овози” ЁТМнинг «Ахборот технологиялари» йўналиши фаоли, Тошкент давлат техника университети магистри (Андижон)

- Менга лагернинг ташкил этилиши ва дастурди жудаям маъқул бўлди. Япония, Германия, Ўзбекистон мутахассислари томонидан ўтказилган треннинглар биз учун жуда фойдали ва керакли бўлди. Ўз мутахассислигим бўйича қатор керакли маълумотларни олдим. Институтда бизга назарий билимларни беришган. БУ ерда эса мураббийларимиз бу билимларни амалда қандай қўллаш мумкинлигини кўрсатишди. Айниқса, Инновация куни менга ёқди. Биз “Келажак овози” ёзги ўқув оромгоҳининг сайтини яратиш бўйича ўз лойиҳамизни тақдим этди. Бу ғояни аллақачон ишлаб чиқиб бўлдик. Кейинги йили уни ҳаётга тадбиқ этишни режалаштираяпмиз. Бу лагерга учинчи маротаба келишим ва ушбу лойиҳани ўтказиш ва ташкил этиш даражаси қанчалик ўсганини кўриб турибман. Бу йил менга ҳаммасидан маъқул бўлди. Ҳаммасининг йилдан-йилга такомиллашиб бораётгани қувонарлидир.

Тренерларнинг доимий равишда ёшлар билан ишлаши қаторида лагерда ҳамкорлик ташкилотларининг тақдимотлари ва бошқа тадбирлар ўтказилди. Нагойя Университетининг Тошкентдаги ваколатхонаси, Британия кенгаши, БМТ аҳолишунослик фонди UNFPA, БМТ ривожлантириш дастури, Ҳиндистон маданият маркази ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлик ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари ҳақида сўзлаб бериб, ўз тақдимотларини ўтказишди. Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди ва Германиянинг DVV International ташкилоти лагерь доирасида Соғлом ёшлар куни ташкил этишди, Микромолиявий ташкилотлар ва кредит уюшмалари миллий ассоциацияси эса Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда молиявий таълим мавзусидаги махсус тренинглар уюштиришди.

Сабина Лем, «Келажак овози - 2009» Республика истеъдодли ёшлар танлови ғолиби, «Янги авлод - 2004» болалар ижодиёти фестивали лауреати, Ижтимоий-иқтисодиёт коллежи талабаси (Тошкент вил.):

Сабина Лем, «Келажак овози - 2009» Республика истеъдодли ёшлар танлови ғолиби, «Янги авлод - 2004» болалар ижодиёти фестивали лауреати, Ижтимоий-иқтисодиёт коллежи талабаси (Тошкент вил.)

- Бу шинам лагерга илк маротаба келишим ва шу ердалигимдан ниҳоятда мамнунман. Ёшим атиги 16 да. Аввалига бу ердаги болалар мени қандай қабул қилишаркин деб жуда қўрқдим. Бироқ қўрқувларим бекор экан. Мени нафақат илиқ кутиб олишди, балки энг кичик иштирокчи сифатида ҳимоя қилиб, асраб-авайлашди ҳам. Шу 14 кун ичида кўп нарсани ўрганиб, дам олиш, янги дўстлар орттиришга улгурганимиздан барчамиз хурсандмиз. Бу ера ҳақиқатан ҳам иссиқ ёз муҳити ҳукм сурди, жамоадаги илиқлик эса мени янги ғоялар сари етаклади. Кейинги йили ҳам жон деб бу лагерт иштирокчисига айланган бўлардим. Яна бир бора келиш учун кейинги сафар ҳам ҳаракат қилиб кўраман.

Фаол ёшлар ёзни қандай ўтказишади? Фаол ёшлар ёзни қандай ўтказишади?

Ҳар куни турли маданий тадбирлар ўтказилди. Уларнинг орасида Mega-Vision, Miss Megapolis, КВН, «Келажак овози» вокал чолғучилик ансамблининг икки йиллигига бағишланган махсус концерт дастури, спорт олимпиадаси ва бошқа танловлар ҳамда шоу-дастурлар энг эсда қоларли ва ёрқин бўлди. «Келажак овози» матбуот маркази ва ОАВ жамоаси ҳар йили лагерь ҳаёти ҳақида деворий газеталар чоп этишди. Барча вилоятлардаги ёшлар телестудияларининг ёш журналистлари “Келажак овози” ахборот дастурида лагерь ҳаётини ёритиб боришди.

Жамила Ҳакамова, «Келажак овози» ёзги ўқув оромгоҳи мураббийи, «Биоэкосан» (Тошкент) Республика ёшлар ўқув-услубий мажмуасининг ўқув-услубиёт бўлими раҳбари:

Жамила Ҳакамова, «Келажак овози» ёзги ўқув оромгоҳи мураббийи, «Биоэкосан» (Тошкент) Республика ёшлар ўқув-услубий мажмуасининг ўқув-услубиёт бўлими раҳбари

- Лагерда ёшлар етакчилиги ва психология бўйича тренинглар ўтказдим. Ёшларни кузатар эканман, уларнинг мустақиллиги даражаси мени лол қолдирди. Авваллари бошқа лагерларда ҳам бўлганман ва айтишим мумкинки, бу ерда болалар ҳақиқатан ҳам ўз вазифаларини берилиб бажаришади, ўзларини ҳар томонлама кўрсатишга интилишади. Дастурнинг кенгқамровлилиги ёшларга ўзини ҳар томонлама намоён жтиш имкониятини берди. Тадбирлар болалар учун ҳақиқатан ҳам қизиқарли. Уларнинг бари идеал жамоа тарзида одам кўз ўнгида гавдаланишади. Болаларга бундай шароитларда таълим олиш, биз, мураббийларга эса истеъдодли болалар билан танишиш ва ишлаш имкониятини берган лойиҳанинг барча ташкилотчиларига чин дилдан миннатдорчилик билдираман.

«Келажак овози» ёзги ўқув оромгоҳининг ёпилиш маросимида ташкилотчи ва ҳамкорлар энг яхши иштирокчи, мураббий ва меҳмонларга дипломлар, эсдалик совғалари билан сийлашди. Хусусан, Фонд Форум «Келажак овози» ЁТМнинг ҳар бир ҳудудий бўлимига янги компьюерлар топширди, Британия кенгаши ҳудудий ресурс марказлари учун ўқув адабиёти тақдим этди, Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги маданият маркази директори эса ЁТМнинг бир қатор фаоллари учун Ҳиндисто Университетларида ўқиш учун грантлар ажратилгани ҳақида эълон қилди. Лагерь мавсуми шу билан ўз поёнига етди. Совға-саломлар ҳаммага етди. Бироқ лагерда туғилган ғоялар келгусида такомиллаштирилиб, иштирокчиларни бундан кейин ҳам бирлаштириб туради.

Матбуот биз ҳақимизда

uzreport.com
buxoronoma.uz
"ИнтерФутбол"
uzssgzt.uz
iqbol.uz
region.uz
Нашрлари архиви

© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.

Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774