Ru En
Uz
Jp

Фонд Форум миннатдорчилик изҳор этади

2010-08-27

Фонд Форум миннатдорчилик изҳор этади

27 август куни Тошкентдаги Миллий санъат марказида Фонд Форум, “Аёллар кенгаши” РЖБ, “Меҳр нури” жамғармаси ҳамда Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди томонидан Ҳомийлар ва хотамтойилар учун ҳисобот кечаси ташкил этилиб, унга ташриф бюрган халқаро ва маҳаллий жамоат ташкилотлари, бизнес олами вакиллари, саноат корхоналари, савдо ва фармацевтика компанияларидан 150 нафарга яқин вакилга Гулнора Каримованинг эҳтиром ва ташаккур изҳор этилган дипломлари топширилди.

Гулнора Каримова томонидан бошқарилувчи жамғармаларнинг 6 йиллик фаолияти мобайнида 4 миллион нафар аҳоли қамраб олинди. Ушбу лойиҳаларнинг ҳаётга тадбиқ этилишида қатор ташкилотлар ва шахсларнинг ёрдами беназирдир. Айнан уларнинг ҳиссаси ва қўллаб-қувватлаши самараси ўлароқ кўплаб инсонларнинг орзуси ва ғоялари амалга оширилмоқда.

Хусусан, “Келажак овози” ЁТМ билан яқиндан ҳамкорлик қилувчи Британия кенгаши, БМТ аҳолишунослик фонди, Конрад Аденауэр фонди, Тошкент ахборот технологиялари университетини ривожлантириш фонди Фонд Форумнинг Ўзбекистондаги ёшларга қаратилган ва таълимий лойиҳаларини фаол қўллаб-қувватлаганликлари учун дипломлар билан тақдирланишди.

Ҳамида Юнусова “Олтин канот” МЧЖ болалар боғчаси директори (Тошкент), Фонд Форум ва “Аёллар кенгаши” РЖБнинг болалар ва ёшларга қаратилган лойиҳаларининг доимий ҳамкори:

- Бир неча йиллардан бери ҳамкорлик қилиб келаётган Фонд Форум ва “Аёллар кенгаши”нинг ҳурмат ва эҳтиромини қабул қилиш катта шарафдир. Кўплаб болалар ва ёшлар жалб қилинган лойиҳалардан иштирок этиш қувончли, албатта. Уларнинг табассуми, чехрасидаги хурсандчиликни кўриш, уларнинг улғаяётгани, истеъдодини ривожлантириб бораётганини кузатишдан ортиқ бахт борми?! Келгусида ҳам ушбу ташкилотларнинг ҳайрли ишларида кўмак қўлини чўзишда давом этамиз.

Фонд Форумдан эҳтиром кечаси Фонд Форумдан эҳтиром кечаси

«Hoffmann La-Roche», «Sanofi Aventis», «Novartis Pharma» Фармацевтика компаниялари, «Salus vita» тиббий-соғломлаштириш маркази, ҳамда «Корзинка», «Туркуаз» супермаркетларига Гулнора Каримова ташаббуси билан “Аёллар кенгаши” РЖБ ва “Ҳаёт учун” миллий уюшмаси томонидан Ўзбекистонда икки йилдан бери ташҳис, ҳайрия марафони, КБС билан ҳасталанганлар учун маблағ йиғиш акциялари ва бошқалар тарзида фаол равишда олиб борилаётган кўкрак бези саратонига қарши курашдаги ҳиссалари учун дипломлар топширилди.

«Oltin qanot», «Бек кичкинтой», «Лидер», «Unikum-Raza», «Elite educat. Altern. Sehriy» Мактабгача ва умумтаълим муассасалари, «Марказ», «Жаҳон», «Ривож инвест», «Лптимал кредит», «Суғдиёна Навоий», «Барлос» кредит уюшмалари, «Континент» супермаркети, «Сакура проект» арт-студияси, «Sunday» хордиқ ва кунгилочар ангетлиги, «ALS Family» ва «Eventa» байрамлар ўтказиш компаниялари оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича лойиҳаларни ташкил эитш ҳамда олиб боришда ўзларининг сезиларли ҳиссаларини қўшишди.

Екатерина Вольнова, «Сакура проект» арт-студияси (Тошкент), “Аёллар кенгаши” РЖБнинг “Болалик шарафига” ҳайрия бали лойиҳаси ҳамкори:

- Ҳайрия балида қатнашиш биз учун қизиқарли тажрибага айланди, десам янглишмайман. Гарчи турли тадбирларни безатиш одатий ҳол бўлса-да, бундай ажойиб болалар кечаси ўтказиладиган Япон боғига безак беришга ҳисса қўшиш бизга хузур бағишлади. Биз бу ишга меҳр билан киришдик. Ҳамма ва ҳар бир одам учун аҳамиятли бўлган лойиҳаларда “Аёллар кенгаши”нинг ҳамкори сифатида иштирок этишга тайёрмиз.

Фонд Форумдан эҳтиром кечаси Фонд Форумдан эҳтиром кечаси

Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди муваффақиятга эришиб, молиявий ва ташкилий жиҳатдан бошқаларга ҳам ёрдам қўлини чўза бошлаган жамғарманинг грант лойиҳалари иштирокчиларига миннатдорчилик билидирди. Улар орасида тадбиркор, «Дўстлик» маҳалла қўмитаси раиси Манзура Жўраева, «Элга хизмат» МЧЖ раҳбари, андижонлик Турғуной Мамажонова, «Мухсина авто» ташкилоти директори Нигора Носирова ва бошқалар бор.

Вазира Раҳмонова, Ўзбекистон ишбилармон аёллар уюшмаси, «Тадбиркор аёл» уюшмаси раиси (Андижон):

- Айниқса, бошланғич босқичда ёрдам қўлини чўзиш ҳар бир тадбиркор учун алоҳида аҳамият касб этади. Мен ҳам бундан бир неча йил муқаддам Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фондининг микрозаёмини олганман. Бу менга катта ёрдам берди. Мана, бугун сезиларли натижаларга эришганимдан сўнг ўзим ҳам бошқа тадбиркорларга кўмак беришим мумкин. Буни узлуксиз кўмак доираси деб аташ ҳам мумкин. Яъни сиз қачонлардир олган кўмак, яхшиликни, куни келиб қайтармоқчи бўласиз ва бунинг учун яна рағбатлантириласиз. Бугун келиб истиқбол эшикларини очаётган жамғарманинг такаллуфига лойиқ топилганимдан бениҳоя мамнунман.

Кеча мобайнида Фонд Форумнинг йирик лойиҳалари тақдимоти ўтказилди. Булар: Тошкентда 9-14 октябрь кунлари ўтказиладиган Art Week Style.uz ҳамда 2010 йилнинг февраль ойида тилга олинган Республикамиз бўйлаб Универсал маданий марказлар барпо этиш лойиҳаларидир. Ушбу лойиҳалар жамғармалар фаолиятининг диққат-марказида бўлган ёшларнинг эътиборини қозонмоқда. Шунингдек, кеча ўзбек эстрадаси юлдузлари ва Фонд Форумнинг болаларга мўлжалланган энг асосий лойиҳаси - “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивали лауреатлари концерт дастури билан бойитилди.

Матбуот биз ҳақимизда

uzreport.com
buxoronoma.uz
"ИнтерФутбол"
uzssgzt.uz
iqbol.uz
region.uz
Нашрлари архиви

© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.

Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774