Ru En
Uz
Jp

Фонд Форум ЭКОСОС қошидаги маслаҳатчи мақомига эга бўлди

2010-08-05

Фонд Форум ЭКОСОС қошидаги  маслаҳатчи мақомига эга бўлди

Фонд Форум БМТ Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаши ЭКОСОС қошидаги маслаҳатчи мақоми берилди. 2010 йилнинг июль ойида Нодавлат ташкилотлар қўмитаси ўзининг сўнгги сессияларидан бирида жамғармаларга шундай мавқе тақдим этилиши таклифини киритган.Фонд Форум ЭКОСОС қошида бундай мақомга эга бўлган Ўзбекистондаги илк жамоат ташкилотига айланди. Жамғармадан сўнг худди шундай мақом ҳамкор ташкилот — “Меҳр нури” ҳайрия жамғармасига ҳам берилди.

Маслаҳатчи мақомининг берилиши БМТ ишига, хусусан, ЭКОСОС, унинг комиссиялари ва бошқа ёрдамчи бўлинмалари фаолиятига ижобий ҳисса қўшиш имкониятини назарда тутади. Маслаҳатчилар БМТ ва унинг бўлинмаларининг анжуман ва сессияларида иштирок этишлари, баёнот бериш, тажриба алмашишлари, БМТнинг халқаро ва гуманитар ривожланиш бўйича мақсадларига эришишига ҳисса қўйиш йўлида ушбу халқаро ташкилотнинг Нью-Йорк, Вена, Женева ва худудий комиссияларидаги масъул вакилларни тайинлашлари мумкин.

Маслаҳатчи мақомининг берилиши БМТ ишига, хусусан, ЭКОСОС, унинг комиссиялари ва бошқа ёрдамчи бўлинмалари фаолиятига ижобий ҳисса қўшиш имкониятини назарда тутади. Маслаҳатчилар БМТ ва унинг бўлинмаларининг анжуман ва сессияларида иштирок этишлари, ўз нуқтаи назарини билдиришлари, тажриба алмашишлари ёки муҳокама қилинаётган масалалар бўйича тавсиялар ишлаб чиқишлари, БМТнинг халқаро ва гуманитар ривожланиш бўйича мақсадларига эришишига ҳисса қўйиш йўлида ушбу халқаро ташкилотнинг Нью-Йорк, Вена, Женева ва худудий комиссияларидаги масъул вакилларни тайинлашлари мумкин.

Махсус маслаҳатчи мақоми Фонд Форумга БМТнинг халқаро маданий гуманитар ҳамкорлик, таълим, фан, маданият ва санъат соҳасида миллатлар ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзи ва ҳайрия ишларини тарғиб қилиш фаолиятида иштирок этиш имкониятини беради.

Таъкидлаш керакки, ЭКОСОС қошидаги маслаҳатчи мақомига эга бўлиш Фонд Форум фаолиятининг самараси ва халқаро аҳамиятининг тасдиқланишидан далолат беради. БМТнинг нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлиги Миллатлар Лигаси даврига бориб тақалса-да, турли мамлакатлар ННТлари меҳмонлар ва кузатувчилар сифатида БМТнинг турли тарихий сессияларида иштирок этишган, аммо ташкилот фаолиятида янада фаолроқ иштирок этиш имконини берувчи мақомни олиш жамоат тузилмалари учун ҳозирда ҳам мураккаб бўлиб қолмоқда.

Маслаҳатчи мақомини олишни истаган нодавлат ташкилот қатор талабларга жавоб бериши, хусусан, унинг фаолияти БМТнинг мақсад ва вазифаларига мос келиши, ЭКОСОС ваколатига кирувчи масалалар билан боғлиқ бўлиши, демократик ички тузилмага эга бўлиши ва халқаро фаолият олиб бориши керак. Тажрибага кўра, камида 3 та мамлакатда бўлинмага эга бўлган ташкилот халқаро ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, 2007 йилнинг март ойида ЮНЕСКО билан Англашув меморандумини имзолаган Фонд Форум МДҲ ҳудудида ушбу ташкилотнинг расмий ҳамкорига айланган илк нодавлат ташкилотга айланганди. Бугунги кунда Жамғарма келишувлар имзолаган халқаро ташкилотлар орасида Британия кенгаши, Швейцария ҳамкорлик бюроси, Хитойнинг Сун Цинь Линь номидаги йирик жамоат ташкилоти, Бутунхитой халқаро дўстликни ривожлантириш уюшмаси, Австрия нафақахўрлар уюшмаси, Самуэль Это`О, Криштиану Роналдунинг ҳайрия жамғармалари ва бошқалар. Жамғарма Москва, Пекин, Токио, Париж, Вена, Женева, Нью-Йорк ва Берлинда ўз ваколатхоналарига эга.

Матбуот биз ҳақимизда

uzreport.com
buxoronoma.uz
"ИнтерФутбол"
uzssgzt.uz
iqbol.uz
region.uz
Нашрлари архиви

© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.

Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774