2012-01-30
Фонд Форумнинг тавсирий санъатини янада ривожлантириш, миллий анъаналаримизни сақлаб қолиш, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган фаолияти Бадиий Академия томонидан ўтказиладиган анъанавий “Top Art-2011” тақдимотида эътирофга сазовор бўлди. Ўтган йилнинг энг яхши санъат арбоблари, миллий маданиятимиздаги аҳамиятли ҳодисаларни аниқлаш борасида ўтказиладиган мазкур тақдимотда Фонд Форум лойиҳаларига турли номинациялар насиб этди.
2012-01-27
Юртимизда анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ҳаёт учун!” хайрия форум-марафонига бағишланган тренинг ўз ниҳоясига етди. Сьюзан Комен (Susan G. Komen for the Cure) кўкрак саратонига қарши кураш фондининг халқаро элчиси Донна Сандерсен (АҚШ) форум-марафон лойиҳаси ташкилий қўмитаси вакиллари учун икки кунлик тренинг ўтказди. Донна Сандерсен Сьюзан Комен номидаги фонднинг кўкрак бези саратонига қарши кураш ҳамда турли мамлакатларда “Race for the Cure” (Шифо топиш учун югуриш) лойиҳасини ўтказиш борасидаги кўпйиллик тажрибаси билан ўртоқлашди. Тренинг иштирокчилари ўзаро фикр алмашиб, келгуси ҳамкорлик режаларини тузиб олишди.
2012-01-26
25 ва 26 январь кунлари пойтахтимизда Биринчи “Янги авлод-2004” болалар ижодиёти фестивали ғолиби, халқаро танловлар лауреати Нурон Муқумийнинг концерт дастури тақдим этилди. 25 январь куни Ўзбекистон Давлат консерваториясида “Фортепиано мусиқаси кечаси” ўтказилиб, мусиқа ихлосмандлари Нурон Муқумийнинг энг сара асарлар ижросидан баҳраманд бўлишди. 26 январь куни В. Успенский номидаги РИМАЛда ёш ва тажрибали ижрочи лицей ўқувчилари учун маҳорат сабоқлари ўтказди. Тадбир ташкилотчилари: Фонд Форум, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Миллий Симфоник оркестр дирекцияси ҳамда В. Успенский номидаги РИМАЛ.
2012-01-25
Нью-Йоркда ўзбек классик мусиқаси – шашмақомни оммалаштиришга қаратилган тадбирлар мажмуи бўлиб ўтди. “Shashmaqam Forever” фестивали ташкилотчилари: Фонд Форум, Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги Бош консуллиги, АҚШнинг Анъанавий мусиқа ва рақс маркази, АҚШ ва Канададаги бухоролик яҳудийлар конгресси. Фестиваль доирасида АҚШдаги энг нуфузли саҳналардан бири – Карнеги Холлда ўзбекистонлик мақомчилар концерти ҳамда “XXI асрда шашмақом” деб номланган халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.
2012-01-25
21-24 январь кунлари Россия Халқлар дўстлиги университетининг Меҳмонхона бизнеси ва туризм институтида Фонд Форум ва юртимизнинг Россиядаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти тақдимоти ўтказилди. Унда Россия Федерацияси ва бошқа давлатлар сайёҳлик компаниялари, жамоатчилик, академик, ишбилармон доиралар вакиллари, институт талабалари ва профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.
2012-01-23
18-22 январь кунлари Мадрид шаҳрида ўтказилган FITUR-2012 халқаро сайёҳлик ярмаркаси доирасида “Фонд Форум тақдим этади: Ўзбекистон” китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Нашр мутахассислар қаторида кўргазма оддий меҳмонларининг юксак эътирофига сазовор бўлди. Мана, икки йилдирки, Фонд Форум кўмаги билан ушбу ярмаркада “Келажак Тур” халқаро ёшлар туризми бюроси иштирок этмоқда.
2012-01-21
Ёш ва иқтидорли ўзбек пианиночисининг бетакрор ижроси ҳамда европалик машҳур дирижёрдан мусиқий премьера шу куни мусиқа шинавандалари учун унутилмас совғага айланди. 21 январь куни Ўзбекистон Давлат консерваториясининг Катта залида Берлин Давлат операси дирижёри Дэвид Коулман, ўзбек пианиночиси, халқаро танловлар лауреати Лайло Рихсиева ҳамда Ўзбекистон миллий симфоник оркестри хизмат кўрсатган жамоасининг ҳамкорликдаги концерт дастури тақдим этилди. Концерт Фонд Форум, мамлакатимиз Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри дирекцияси томонидан ташкил этилди.
2012-01-21
...кўнгилларга ором бахш этувчи соҳир мусиқа, мухлислар юз-кўзида балққан мамнун табассум, гулдурос қарсаклар, гуллар... Ёш иқтидор соҳиби скрипка устаси Нилуфар Муҳиддинованинг 21 январь куни В. Успенский номидаги РИМАЛ Катта залида ўтказилган концерти мухлислар кўнглидан чуқур жой олди. Фонд Форум, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, В. Успенский номидаги РИМАЛ томонидан ташкил этилган концертга мусиқа мактаблари, бадиий коллежлар ўқитувчи ва ўқувчилари, классик мусиқа ва ёш истеъдод ижоди мухлислари ташриф буюришди.
2012-01-20
20 январь куни пойтахтимиздаги “Зарафшон” концерт залида моҳир раққос, хореограф, ўзини замонавий рақсларга бағишлаган “Zlotnikov Dance Centre” мактаби асосчиси Сергей Злотниковнинг шоу-концерти тақдим этилди. Фонд Форум ва “Аёллар кенгаши” РЖБ томонидан ташкил этилган концерт “Street Dance стилида яша” деб номланди.
2012-01-20
“Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси Сьюзан Г. Комен номидаги кўкрак саратонига қарши кураш фонди (The Susan G. Komen Breast Cancer Foundation) билан ҳамкорлик келишуви имзолади. Бугунги кунга келиб фонд кўкрак бези саратонига қарши курашга қаратилган йирик хайрия ташкилоти ҳисобланади, қатор мамлакатларда хасталикни бошдан кечирган аёллар жамиятларини қўллаб-қувватлайди, касалликни даволаш бўйича методларни ишлаб чиқаришга маблағ ажратади ҳамда саратонни барвақт аниқлаш мақсадида жамият саводхонлигини оширишга ҳисса қўшиб келади. Имзоланган келишув “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони уюшмасининг юртимиздаги хайрия фаолиятини кенгайтириш ва ҳамкорликда қатор лойиҳаларни амалга ошириш имконини беради.
© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.
Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774