2011-10-26
Бутун хафта давомида пойтахт киносанъатнинг ёрқинликка тўла атмосферасида яшади. Биринчи кинофорум мамлакат кинотарихига олтин харфлар билан битилиб, доимий фаолият юритадиган кино ҳаракатини бошлаб берди. “Олтин гепард” кинофоруми муваффақият билан омадли тарзда замонавий ва миллий руҳдаги бутун дунёга ўзининг ҳурматли ҳакамлар ҳайъати ҳамда машҳур юлдузларнинг иштироки, бадиий юксак савияси билан асрга татигулик миллий киномотографиянинг янги тарихни бошлаб берди.
2011-10-25
25 октябрь куни Ёшлар ижод саройида Art Week Style.uz-2011 санъат ҳафталиги доирасида “Олтин гепард” Биринчи Тошкент халқаро кинофорумининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди.
2011-10-21
Санъат, гўзалликка бефарқ бўлмаганларнинг барчаси Фонд Форумнинг анъанавий йирик лойиҳаси — Style.uz-2011 санъат ҳафталиги доирасидаги тадбирларни расмий www.style.uz ва www.ftv.uz сайтлари орқали ҳамда Форум ТВ сунъий йўлдош канали, “Ўзбегим таронаси”, “Замин” ва “Терра” радиолари орқали узатилаётган тўғридан-тўғри трансляциялар орқали кузатиб боришлари мумкин.
2011-10-19
Фонд Форум ва “Ўзбеккино” миллий агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилаётган “Олтин гепард” Тошкент халқаро кинофоруми 19 октябрь куни Ёшлар ижод саройида томошабинлар учун мўжизавий кино олами эшикларини очиб берди. Бу ерда анъанавий қизил йўлакчада ўнлаб юлдузларни тўплаган кинофорумнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унга фильмлар режиссёрлари, халқаро ҳакамлар ҳайъати аъзолари, киноматографиямизнинг ёрқин юлдузлари, ижод олами вакиллари, умумий ҳисобда 800 дан ортиқ киши ташриф буюрди. Кинофорум дастурига оид шу каби тадбир ва воқеалар ривожини http://tashkinofest.com/ сайти орқали кузатиб боришингиз мумкин.
2011-10-18
8-18 октябрь кунлари Япониянинг энг йирик шаҳарларидан бири Йокогамада Фонд Форум томонидан “Ўзбекистон маданияти ва санъати ҳафталиги” ўтказилди. Ундан “Буюк ипак йўли: узлуксиз алоқа. Газламада нақш ва безаклар”, “Кулолчилик чархининг мўъжизаси. Раҳимовлар тошкентлик кулоллар сулоласи”, “Ўзбекистон тўқимачилиги, кулолчилиги ва меъморчилиги” мавзусида биринчи ўзбек-япон маданият ва санъат симпозиуми, шунингдек, “Фонд Форум тақдим этади: Ўзбекистон” китоб-альбоми асосидаги фотокўргазма ўрин олган. Тадбирга япониялик жамоатчилик, академик ва ишбилармон доиралар вакиллари - жами 1200 киши ташриф буюрди. Мазкур лойиҳа Фонд Форум, Япония Миллий ипак музейи, Йокогама халқаро бизнес маркази ташаббуси билан ташкил этилди.
2011-10-17
Мана икки йилдирки, Тошкент Theatre.UZ Халқаро театр фестивалининг гувоҳи бўлиш учун барча театр санъати ихлосмандларига ўз эшикларини очмоқда. Art Week Style.uz-2011 Санъат ҳафталиги доирасида ўтказилаётган фестивалнинг тантанали очилиш маросими пойтахтимизда жойлашган Ўзбекистон Ёшлар театри саҳнасида 2011 йил 17 октябрь куни “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси, Ўзбекистон Ёшлар театри ва иккинчи Theatre.UZ Халқаро театр фестивали ҳамкорлари ташаббуси билан бўлиб ўтди. Фестиваль “Рус саҳнаси” («Русская сцена») Берлин театри ижросидаги таниқли япон ёзувчиси ва драматурги Юкио Мисиманинг “Ниқоб тавбаси” («Исповедь маски») спектакли билан очилди.
2011-10-14
23 октябрь соат 17:00 да Ёшлар ижод саройида Art Week Style.uz-2011 санъат ҳафталигининг очилиш маросими билан биргаликда VI Тошкент халқаро замонавий санъат биенналеси ҳам ўз ишини бошлайди. Биеннале давомида 9 та кўргазма ташкил этилиб, уларда ўзбекистонлик ва хорижий ижодкорларнинг турли лойиҳалари: суратлар, фото ишлар, инсталляциялар намойиш этилади. Шунингдек, “Кўпмаданиятлик инқирози ёки трансформацияси: Биеннале ҳудуди” мавзусида давра суҳбати ўтказилади. Биеннале ишида Австрия, Бразилия, Буюк Британия, Нидерландия, Греция, Корея Республикаси, Ливан, Россия, АҚШ, Туркия, Япония, Саудия Арабистони, Хитой, Озарбайжон, Арманистон, Эрон, Латвия, Исроил, Аргентина, Вьетнам, Украина сингари мамлакатлардан ташриф буюрган 150 дан ортиқ рассом иштирок этади.
2011-10-10
17-26 октябрь кунлари пойтахитимизда Иккинчи Theatre.UZ/2011 халқаро театр фестивали бўлиб ўтади. Жорий йилда фестиваль қамрови сезиларли даражада кенгайган бўлиб, унда мамлакатимиз шаҳар ва вилоятлардаги театрлардан ташқари Буюк Британия, Германия, Исроил, Украина, Озарбайжон ва Тожикистон театрлари иштирок этишади. Шунингдек, хорижий театрлар арбобларидан маҳорат дарслари ва иштирокчилар лойиҳалари тақдимотини ўз ичига олган халқаро форум ўтказилади. Фестиваль Фонд Форум, Ўзбекистон Ёшлар театри ҳамда “Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан ташкил этилмоқда.
2011-10-05
Мумтоз мусиқага фақат катта ёшдагилар қизиқишлари доирасига киради, ёшлар уни тушуниб, ҳис қила олмайди, деб ўйлайдиганлар янглишади. Ҳақиқий дирижёр биргина қўл ҳаракати билан нафақат оркестрни, балки ёши, миллати, мусиқий диди, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар ҳар қандай тингловчи қалбини жунбушга келтира олади. Владимир Спиваков ҳам шундай дирижерлардан. Мусиқа устасининг узоқ кутилган концерт дастури “Туркистон” санъат саройида бўлиб ўтди. МДҲ мамлакатлари Ёёшлар симфоник оркестри билан биргаликда ўтказилган ушбу концерт Art Week Style.uz санъат ҳафталиги арафасида, 5 октябрь куни бўлиб ўтди. Мазкур концерт дастури оркестрнинг махсус турнеси доирасида ташкил этилган бўлиб, бундан аввал у Белорусия ва ХХРда мухлисларни ўз чиқиши билан бахраманд этган эди. Унда жаҳон классик мусиқаси ва ўзбек бастакорларининг энг сара асарлари ижро этилди. Тадбир Фонд Форум, МДҲ иштирокчи давлатларининг давлатлараро гуманитар ҳамкорлик фонди ҳамда Москва давлат академик филармонияси томонидан ташкил этилди.
2011-10-05
Россиялик машҳур дирижер Владимир Спиваков Фонд Форум таклифига биноан Тошкентга учиб келди. Бугун, 5 октябрь куни “Туркистон” санъат саройида ушбу дирижёр бошчилигида МДҲ давлатлари симфоник оркестрининг концерт дастури тақдим этилади.
© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.
Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774