Ru En
Uz
Jp

Янгиликлар архиви

Москвада ўзбек маданияти кечаси – анъаналарга эҳтиром
Москвада ўзбек маданияти кечаси – анъаналарга эҳтиром

2012-04-26

Москвада анъанавий тарзда Фонд Форум томонидан ташкил этиладиган Ўзбек маданияти кечаси бўлиб ўтди. Кечада махсус лойиҳа — фотокўргазма тақдим этилиб, у аждодлар мероси, анъаналарга эҳтиром каби мавзуларга бағишланди. Ўзбек санъати ихлосмандлари, Россиядаги кенг жамоатчилик вакиллари тадбир меҳмонларига айланишди.

Давоми

“Асрлар садоси 2012” анъанавий маданият фестивали
“Асрлар садоси 2012” анъанавий маданият фестивали

2012-04-24

“Асрлар садоси” анъанавий маданият фестивали ташкилотчилари – Фонд Форум ва ЮНЕСКО мамлакатимиз тарихи, халқимиз санъати-ю, анъаналарини намойиш этувчи ранг-баранг тадбирларни тақдим этишга ҳозирлик кўришмоқда. Бу сафар амалий санъат ярмаркасидан баҳра олиш, анъанавий мусиқа асбобларини ясашни ўрганиш, дорбозлар, кураш усталари маҳоратини кузатиш, маҳорат дарсларида воҳа тарихи ҳақидаги билимларни ошириш, фольклор жамоалари билан рақс тушиб, куйлаш, ўзбекона таомлар лаззатини туйиш, миллий услубдаги либослардан бирортасини танлаб олиш, ҳақиқий ахалтекин тулпорлари ва туялар пойгасини кузатиш, улоқ-кўпкари қандай ўтказилишига бевосита гувоҳ бўлиш мумкин.

Давоми

“Ҳаёт учун!” ғалаба
“Ҳаёт учун!” ғалаба

2012-04-23

“Ҳаёт учун!” хайрия форум-марафонининг Тошкентдаги якуний босқичигача роппа-роса бир ҳафта қолди. Ушбу йирик лойиҳа арафасида ўзбек эстрада ва кино юлдузлари ҳамда “Келажак овози” ёшлар ташаббуслари маркази фаоллари пойтахтимиздаги “Jar” стадионида ўтказилган хайрия ўйинида ўзларининг футбол соҳасидаги маҳоратини намойиш этиб, мухлисларни хайрон қолдиришди. Трибуналардан жой эгаллаган 10 мингга яқин санъат ва футбол ишқибозлари ФИФА арбитри Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳақиқий юлдузлар бахсига гувоҳ бўлишди. Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримова илк рамзий тўпни тепиб берганидан сўнг “Ҳаёт учун!” шиори остида хавфли вазиятлар, гўзал голлар, қизиқарли ҳодисаларга тўла икки таймли қизғин ўйин бошлаб юборилди.

Давоми

85 минг ёшни жамлаган бир лойиҳа
85 минг ёшни жамлаган бир лойиҳа

2012-04-23

Фонд Форум ва “Келажак овози” ёшлар ташаббуслари марказининг йирик лойиҳаси – “Биз – бир жамоа, биз – бир оила” ёшлар акцияси ўз ниҳоясига етиб бормоқда. У 26 мартдан 24 апрелгача юртимизнинг барча ҳудудларида бўлиб ўтмоқда. Олтинчи маротаба ўтказилаётган мазкур акция Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди, “Аёллар кенгаши” РЖБ, БМТ Аҳолишунослик фонди (UNFPA), К. Аденауэр номидаги жамғарма ва бошқа ташкилотлар кўмаги билан амалга оширилмоқда. 23 апрель куни Фонд Форум биносида ўтказилган матбуот анжуманида акция иштирокчилари натижаларни сарҳисоб қилиб, журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтаришди. “Биз – бир жамоа, биз – бир оила” ёшлар акцияси 24 апрель куни Тошкент давлат аграр университетида ўз ниҳоясига етади.

Давоми

Бир марказдан тўққизта инновацион лойиҳа
Бир марказдан тўққизта инновацион лойиҳа

2012-04-21

Фонд Форум анжуманлар залида Инновацион лойиҳалар маркази ва “Келажак овози” республика иқтидорли ёшлар танлови ғолибларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Экспертлар, фаоллар ва томошабинлар эътиборига тўққизта инновацион лойиҳа тақдим этилди. Йиғилишда “Келажак овози” ЁТМ Назорат кенгаши раиси Гулнора Каримова иштирок этди.

Давоми

Хайрли амал йўлида
Хайрли амал йўлида

2012-04-16

16 апрель куни Фонд Форум биносида 1 май куни пойтахтимизда бўлиб ўтадиган “Ҳаёт учун!” хайрия форум-марафони иштирокчилари учун футболкалар савдоси бошлаб юборилди. Илк кундаёқ 500 дан ортиқ футболка сотилди. Эрта тонгдан жамғарма биносида футболка сотиб олиш орқали марафонда иштирок этмоқчи, ва, шу йўл билан кўкрак бези саратонига учраган аёлларга кўмак учун ҳисса қўшмоқчи бўлганлар навбатга тизилишди.

Давоми

Экопарк очилди!
Экопарк очилди!

2012-04-07

Азим шаҳримизнинг сўлим ва баҳаво гўшалари сони яна биттага кўпайди. Гулнора Каримованинг муаллифлик лойиҳаси — Фонд Форум томонидан “Мицубиси Корпорейшн” компанияси кўмаги остида қурилган илк экологик боғнинг тантанали очилиш маросими 7 апрель куни бўлиб ўтди. Ҳар қандай экологик лойиҳани барпо этишда табиий заҳираларни тежаш мақсадида иккиламчи хом-ашёлардан фойдаланилади. Бироқ автомобиль шиналари, баклажкалар ва эски металл трубалар болалар кўнгилочар маърифий боғининг меъморий ечимида қандай қилиб ўз ифодасини топиши, аттракцион ва турли инсталляцияларда қайта “ҳаёти”ни давом эттириши мумкинлиги кишининг ўйлантирарди. Боғ ўзининг илк меҳмонларини қарши олган кунда барча гумону шак-шубҳалар тутундек тарқалиб кетди. Барчанинг кўзини қувонтириб, ям-яшил сайлгоҳ қад ростлади. 8 апрелдан экобоғ барча учун бепул хизмат кўрсатади.

Давоми

Нью-Йорк: “Мустаҳкам оила йили”га бағишланган тақдимот
Нью-Йорк: “Мустаҳкам оила йили”га бағишланган тақдимот

2012-04-05

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида “Глобаллашув жараёнида оила ва қадриятларини ҳимоялаш: Ўзбекистон тажрибаси” мавзуидаги давра суҳбати ҳамда “1000 та Никоҳ ва 1000 та Суннат тўйлар” хайрия лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. Фонд Форум, Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий ваколатхонаси ҳамда мамлакатимизнинг Нью-Йоркдаги Бош консуллиги томонидан ташкиллаштирилган тадбир юртимизда “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастурининг асосий тамойиллари, мақсад ва вазифаларига бағишланди.

Давоми

Соғлом ҳаёт сари биз билан бирга!
Соғлом ҳаёт сари биз билан бирга!

2012-04-05

Инсонларни соғлом турмуш тарзи кечириш, жисмонан фаол, серҳаракат бўлишга ундашга қаратилган турли лойҳалар, тадбирлар кўплаб ўтказилмоқда. Хайрия форум-марафони ҳам ана шундай тадбирлардан бири. Фонд Форум, “Аёллар кенгаши” республика жамоат бирлашмаси, “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси томонидан ўтказиладиган ушбу марафон 1 май куни Тошкентда ниҳояланади. Бунгача, аниқроғи – 26 мартдан 24 апрелгача марафоннинг вилоят босқичлари бўлиб ўтмоқда.

Давоми

Ўзбекистон - Испания: маданият ва таълим халқларни бирлаштирувчи куч
Ўзбекистон - Испания: маданият ва таълим халқларни бирлаштирувчи куч

2012-04-04

Шу кунларда пойтахтимизда бўлиб ўтаётган испан тили ўқитувчиларининг “Буюк ипак йўлида испан тили ва маданияти” халқаро анжумани доирасида “Келажак овози” ёшлар ташаббуслари маркази ҳамда Европа испан тили ўқитувчилари ассоциацияси ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Меморандумга кўра, “Келажак овози” ЁТМ ва ассоциация маданият, санъат, фан, таълим ва спорт соҳасида анъанавий дўстлик муносабатлари ҳамда ҳамкорликни ривожлантиришади, анжуман, семинар, тренинг, кўргазма, симпозиум, фестиваль, акция, грант дастурлари ва бошқа тадбирларни ўтказишади.

Давоми

Матбуот биз ҳақимизда

uzreport.com
buxoronoma.uz
"ИнтерФутбол"
uzssgzt.uz
iqbol.uz
region.uz
Нашрлари архиви

© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.

Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774