Ru En
Uz
Jp

Янгиликлар архиви

“Bazar-Art/2011” да баҳор мавсуми
“Bazar-Art/2011” да баҳор мавсуми

2011-03-23

Ўзбек амалий санъатининг энг сара намуналари билан пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларини яқиндан таништирадиган кенгқамровли лойиҳаларидан бири — “Bazar-Art/Баҳор-2011” ўз ишини бошлади. Миллий санъат марказидан ўрин олган мазкур кўргазмада уста-ҳунармандлар томонидан турли хомашёлардан ўйиб ишланган, нақш туширилган буюмлар, қўл меҳнати асосида ишланган кулолчилик, заргарлик маҳсулотлари ярмаркага қўйилган. Шойию ипак, атласу адрасдан, парча ва беқасам сингари анъанавий ўзбек матоларидан яратилган миллий либослар, кандакорлик, ёғоч ўймакорлиги, кулолчилик, чиннигарлик буюмлари, заргарлик зеб-зийнатлари, нақшинкор гиламлар, ёғоч ўймакорлиги маҳсулотлари, рассомлик намуналари — буларнинг бари ташриф буюрганларнинг диққат-марказида бўлди.

Давоми

Байрам анъаналарини ёдда тутиб...
Байрам анъаналарини ёдда тутиб...

2011-03-21

19-21 март кунлари Фонд Форум, “Аёллар кенгаши” Республика жамоат бирлашмаси, “Меҳр нури” жамоат жамғармаси мамлакатимиздаги кам таъминланган оилаларни Наврўз айёми билан муборакбод этишди. Ташкилотчилар 19 март куни пойтахтимиздаги 36 та оилага ташриф буюриб, уларга махсус совғалар ва Гулнора Каримованинг самимий сўзлари битилган табрикномаларни тақдим этишди. Жуда қисқа вақт ичида бундай оилалар сони республикамиз бўйлаб 500 тага етди.

Давоми

Испанияда Наврўз фестивали
Испанияда Наврўз фестивали

2011-03-19

18-19 март кунлари Барселона ва Мадрид шаҳарларида Испаниянинг “Casa Asia” жамоат ташкилоти ташаббуси билан Марказий Осиё давлатлари элчихоналари ва маданият муассасалари билан ҳамкорликда Наврўз айёмига бағишланган тадбирлар ўтказилди. Фонд Форум ва юртимизнинг Испаниядаги элчихонаси миллий маданиятимиз дурдоналарини кенг жамоатчиликка тақдим этишди.

Давоми

Айём арафасидаги кўргазма
Айём арафасидаги кўргазма

2011-03-19

Қрим ёнбағрида XIV “ЦДХ-2011. Рассом. Шаҳар” Москва халқаро бадиий салони доирасида ўзбекистонлик рассомларнинг Наврўзга бағишланган махсус кўргазмаси очилди. Фонд Форум, мамлакатимизнинг Россия Федерациясидаги элчихонаси, Ўзбекистон Бадиий Академияси, Рассомлар уюшмалари халқаро конфедерацияси томонидан ташкил этилган мазкур тадбир Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ташкил этилганининг 20 йиллиги муносабати билан ўтказилмоқда.

Давоми

Содиқ Раҳмонов ижод оламига назар
Содиқ Раҳмонов ижод оламига назар

2011-03-18

18 март куни Наврўз айёми арафасида Миллий санъат марказида Содиқ Раҳмоновнинг “Мулоқот” деб номланган шахсий кўргазмаси очилди. Фонд Форум, “IJOD” рассомлар, санъатшунослар ва халқ усталари уюшмаси томонидан ташкил этилган кўргазмада рассомнинг 70 дан ортиқ асарлари тақдим этилди.

Давоми

Баҳорги санъат ярмаркаси
Баҳорги санъат ярмаркаси

2011-03-17

23 март куни соат 11.00 да Миллий санъат марказида пойтахтимиз аҳли, миллий санъат ихлосмандлари ҳамда уста-ҳунармандлар ҳар сафар интиқлик билан кутадиган “Bazar-Art. Баҳор 2011” кўргазма-ярмаркаси ўз ишини бошлайди. Фонд Форум ва “IJOD” рассомлар, санъатшунослар ва халқ усталари уюшмаси томонидан ташкил этилган мазкур кўргазма доирасида мамлакатимизнинг турли чеккаларида истиқомат қилувчи амалий санъат усталари ўз қўл меҳнати асосида табиий хом-ашёдан яратган ранг-баранг маҳсулотларини тақдим этишади.

Давоми

“Асрлар садоси-2011”: Бухорога марҳамат!
“Асрлар садоси-2011”: Бухорога марҳамат!

2011-03-17

Ҳар йили Фонд Форум ва ЮНЕСКОнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси томонидан ўтказиладиган “Асрлар садоси” анъанавий маданият фестивали бу йил минглаб меҳмонлар ва иштирокчиларни мамлакатимизнинг энг гўзал тарихий шаҳарларидан бири — Бухорои Шарифда қарши олади.

Давоми

Барча ҳудудий нодавлат ташкилотлар диққатига!
Барча ҳудудий нодавлат ташкилотлар диққатига!

2011-03-16

Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди (ИТҚФ) ва “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси “Ўзбекистондаги ҳудудий нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ижтимоий аҳамиятли лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш грант дастури” га аризалар қабули давом этаётганини эълон қилади.

Давоми

Японияга ҳамдардлик
Японияга ҳамдардлик

2011-03-15

“Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси кўплаб инсонлар ҳаётига зомин бўлган мудҳиш табиий офат муносабати билан Япония аҳолисига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Давоми

Янги Зеландиядан бронза медали билан
Янги Зеландиядан бронза медали билан

2011-03-14

8-13 март кунлари Веллингтон (Янги Зеландия) шаҳрида таэквондо бўйича жаҳон чемпионати ўтказилди. Таэквондо халқаро федерацияси ITF томонидан ўтказиладиган мазкур чемпионатда жаҳоннинг 60 дан ортиқ давлатдан спортчилар иштирок этди. Мазкур мусобақаларда мамлакатимиздан 12 нафар спортчи, жумладан, “Чемпионлар форуми” спорт мажмуасининг таэнвондо мактаби вакиллари ҳам қатнашишди. Улардан бири Тўлқин Исмоилов махсус техника дастури бўйича бронза медали сохибига айланди.

Давоми

Матбуот биз ҳақимизда

uzreport.com
buxoronoma.uz
"ИнтерФутбол"
uzssgzt.uz
iqbol.uz
region.uz
Нашрлари архиви

© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.

Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774