2012-04-04
Ҳозирда вилоятларимиз бўйлаб давом этаётган, 1 май куни Тошкент шаҳрида ўтказиладиган “Ҳаёт учун!” хайрия форум-марафони арафасида, аниқроғи - 23 апрель куни соат 16.00 да “JAR” стадионида эстрада ва кино юлдузлари, “Келажак овози” ёшлар ташаббуслари маркази термалари футбол бўйича ўзаро ўртоқлик учрашувлари ўтказишади. Ўйин шарҳловчиси севимли ва машҳур актёр ҳамда режиссёр Мурод Ражабов. Чипталар сотувидан тушган маблағларнинг барчаси кўкрак бези саратони билан хасталанган аёлларни даволаш, хайрия акция ва лойиҳалари ўтказишга сарфланади. “Ҳаёт учун футбол!” акцияси ташкилотчилари: Фонд Форум, “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси, “Келажак овози” ЁТМ ҳамда “Ўзбекистон ижтимоий масъул фуқаролари форуми” ННТ.
2012-04-03
Австрия пойтахти Венада “Ўзбекистон – буюк ипак йўли дурдонаси” мавзусида мамлакатимиз сайёҳлик салоҳияти тақдимоти бўлиб ўтди. Унинг доирасида меҳмонлар “Келажак-тур” халқаро ёшлар туризми ва ҳамкорлиги бюроси фаолияти ҳамда Фонд Форумнинг йирик лойиҳалари билан танишишди.
2012-04-02
Шу кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг энг йирик шаҳарларидан бири – Дубайда шарқона хаттотлик, юртимизнинг миниатюра ва анъанавий санъати кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Фонд Форумнинг Dubai Culture & Arts Authority ташкилоти, Дубай ҳукумати, Дубай эмиратининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликдаги лойиҳаси доирасида қадимий қўлёзмалар, ноёб музей экспонатлари, мамлакатимизнинг анъанавий амалий санъати намуналари тақдим этилмоқда. Юртимизнинг миллий мероси ва маданиятининг бундай кенгқамровли тақдимоти БААда илк маротаба ўтказилмоқда.
2012-03-30
2012 йил апрель-май ойларида Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди ҳамкор ташкилотлар билан бирга Ўзбекистонда инклюзив таълимни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга бағишланган қатор тадбирларни ўтказади. 2-28 апрель кунлари мамлакатимиз бўйлаб имконияти чекланган болалар ва катталар иштирокидаги футбол ўйинлари, маҳорат дарслари, 25 апрель куни барча вилоятларни боғловчи видеоанжуман, 8 май куни Тошкентда бўлиб ўтадиган “Узлуксиз инклюзив таълимни ривожлантиришда оиланинг роли” халқаро анжумани шулар жумласидандир. Мазкур тадбирларда ҳаммаси бўлиб 5 минг киши иштирок этади.
2012-03-28
25-27 март кунлари Навоий ва Қашқадарё вилоятларида “1000 та Никоҳ ва 1000 та Суннат тўйлари” хайрия лойиҳаси бўлиб ўтди. Умумий ҳисобда 123 нафар келин-куёв учун Никоҳ ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож ва Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари бўлган 200 нафар бола учун Суннат тўйлари ўтказиб берилди. Ҳар иккала вилоятдан мустақил равишда тўй маросими ўтказишга қийналаётган жуфтлар саралаб олинди. Булар Меҳрибонлик уйларида тарбияланган ўғил-қизлар, ота-онасини йўқотганлар ёки кўп фарзандли оилаларда фарзандларидир. Йил сўнггига қадар 1000 та Никоҳ ва Суннат тўйлари барча вилоятларда ўтказилади.
2012-03-27
Миллий санъат маркази бу йил ўзининг беш йиллик тўйини нишонламоқда. Фонд Форум, “IJOD” Ўзбекистон рассомлар, санъатшунослар ва халқ усталари уюшмасининг йирик лойиҳаларидан бири - “Bazar-Art” кўргазма- ярмаркаси ўнинчи маротаба ушбу масканда очиқ деб эълон қилинди. Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримова лойиҳанинг доимий иштирокчиларини тақдирлаб, геммолог (қимматбаҳо тошлар бўйича мутахассис) Лола Содиқовага фаолиятни ривожлантириш учун грант тақдим этди. 28-30 март кунлари мобайнида кўргазма-ярмаркага барча хоҳловчилар ташриф буюришлари мумкин.
2012-03-25
Тўй ҳар бир инсон учун узоқ кутилган, унутилмас, бетакрор кун. У ёрқин ҳодисаларга, ёқимли воқеаларга бой бўлади. Икки жуфт тахтиравондан ўрин олиб, уларнинг шарафига илиқ сўзлар, табриклар, эзгу тилаклар янграйди. “1000 та Никоҳ ва 1000 та Суннат тўйлар” хайрия лойиҳаси Навоий вилоятидан бошланди. Республика миқёсида йил бўйи ўтказилиши кутилаётган мазкур йирик лойиҳа Фонд Форум, “Аёллар кенгаши” республика жамоат бирлашмаси, “Меҳр нури” жамоат жамғармаси ҳамда Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди томонидан ўтказилмоқда.
2012-03-23
“Қувноқ мозаика”, “Ранглар ўйини”, “Шамол сабоси”, “Зефирли чакалакзорлар”, “Болалик ранглари” – булар 22 ва 23 март кунлари Миллий санъат марказида “Болажонлар-ширинтойлар” болалар мода фестивалида тақдим этилган тўпламларнинг номланиши. Либослар ҳам уларнинг номланишига монанд тарзда ўзига хос, жозибали, оригинал, ранг-баранг ва қизиқарли эди. 43 нафар ўзбек дизайнерининг 30 та тўпламига жо бўлган 380 та либос томошабинлар ҳукмига ҳавола этилди. Фонд Форум ва “Осиё рамзи” Ўзбекистон дизайнерлар ва модельерлар уюшмаси томонидан ўтказиладиган мазкур фестиваль гала-намойиши чоғида Педагогик грантлар дастурининг 50 нафар ғолибига грантлар ҳам тақдим этилди. Фестиваль лауреатлари ҳамда ғолиб педагогларни Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримова қутлади.
2012-03-17
17 март куни Москванинг “Лужники” спорт саройидаги “Россия” концерт залида янгиланиш ва яшариш байрами – Наврўз нишонланди. Тадбир ташкилотчилари: Москва шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси, Фонд Форум, Россияда рўйҳатдан ўтган хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ҳамда миллий жамоат бирлашмалари.
2012-03-16
Очиқ табиат қўйнида ҳордиқ чиқаришни хуш кўрувчилар, соғлом турмуш тарзи тарафдори бўлганлар учун 7 апрелда Тошкентдаги эски ҳайвонот боғи ҳудудида 2012 йилнинг энг кутилган лойиҳаларидан бири — юртимизда ягона бўлган экологик боғнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Ушбу боғнинг ўзига хос, бошқа истироҳат боғларидан ажралиб турувчи жиҳати уни барпо этишда экологик тоза маҳсулотлардан фойдаланганлигидир. Фонд Форум лойиҳаси асосида “Мицубиси Корпорейшн” корпорацияси кўмаги остида қурилган бу масканда болалар бир вақтнинг ўзида ҳам дам олиб, ҳордиқ чиқаришлари, ҳам табиат, атроф-муҳит, унга дўстона муносабатда бўлишга оид билимларини бойитишади. Мазкур боғнинг шиори: “Катта шаҳарнинг янги нафаси ёки оила даврасида мириқиб дам оламиз!”
© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.
Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774