Ru En
Uz
Jp

Жажжилар учун гимнастика байрами

2010-06-27

Жажжилар учун гимнастика байрами

2010 йилнинг 30 июнь куни Тошкентдаги “Ўзбекистон” Спорт Саройида «Кичкинтой» (“Baby”) III Халқаро болалар турнири бўлиб ўтди. Мазкур лойиҳа Фонд Форум, «Форум Юниор Спорт» болалар спорт мажмуаси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан ташкил этилган.

Лойиҳанинг асосий мақсади болалар ўртасида, айниқса, мамлакатимизнинг чекка қишлоқларида бадиий гимнастикани ривожлантириш, ёш гимнастикачиларни янги марралар сари интилишга ундаш, кучли спортчиларни аниқлаш, ёшлар терма жамоаси заҳирасини шакллантириш, ҳамда ҳудудлар ва халқаро даржадаги алоқаларни мустаҳкамлашдир.

Турнир очиқ тарзда бўлиб ўтди. Бунда иштирокчилар ўз чиқишлари шаклини имкон қадар эркин танлашлари учун имконият яратилди. Уларга спорт анжомлари, мусиқа ёки либослар танлаш бўйича деярли ҳеч қандай чекловлар қўйилмади.

Матбуот биз ҳақимизда

uzreport.com
buxoronoma.uz
"ИнтерФутбол"
uzssgzt.uz
iqbol.uz
region.uz
Нашрлари архиви

© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.

Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774