Ru En
Uz
Jp

Коулман – Рихсиева: тажриба ва иқтидор тандеми

2012-01-21

Коулман – Рихсиева: тажриба  ва иқтидор тандеми

Ёш ва иқтидорли ўзбек пианиночисининг бетакрор ижроси ҳамда европалик машҳур дирижёрдан мусиқий премьера шу куни мусиқа шинавандалари учун унутилмас совғага айланди. 21 январь куни Ўзбекистон Давлат консерваториясининг Катта залида Берлин Давлат операси дирижёри Дэвид Коулман, ўзбек пианиночиси, халқаро танловлар лауреати Лайло Рихсиева ҳамда Ўзбекистон миллий симфоник оркестри хизмат кўрсатган жамоасининг ҳамкорликдаги концерт дастури тақдим этилди. Концерт Фонд Форум, мамлакатимиз Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри дирекцияси томонидан ташкил этилди.

Рихард Вагнернинг “Нюрнберглик мейстерзингерлар” операсига ишланган увертюра концертни очиб берганидан сўнг оркестр Лайло Рихсиева солистлигида Людвиг ван Бетховеннинг “Оркестр билан фортепиано учун концерт №1” асарини ижро этди. Ёш пианиночининг маҳорати, мураккаб мусиқий асарни қойилмақом қилиб ижро этиши йиғилганларнинг ҳайратини оширди. Тўхтовсиз қарсаклар, совғалар ва табриклар европалик таниқли дирижёр ҳамда ёш ўзбек иқтидори тандемининг муваффақиятидан дарак берарди.

Коулман – Рихсиева: тажриба  ва иқтидор тандеми Коулман – Рихсиева: тажриба  ва иқтидор тандеми

Концертнинг иккинчи қисмида мухлисларни мусиқий премьера кутарди. Ўзбекистонда илк маротаба XX аср АҚШ симфоник мусиқаси – бастакорлар Карл Рагглзнинг “Evocations” ҳамда Чарльз Айвзнинг “Concord” асарлари ижро этилди. Трансцендентализм оммавийлашган даврда ёзилган мазкур мусиқалар ўзининг услуби, ўткир гармониялари, чолғулаштирилишининг оригиналлиги билан ажралиб туради.

Концерт Лайло Рихсиева ва Миллий симфоник оркестри ижросида классик мусиқа асарларидан баҳраманд бўлиш блан бирга Дэвид Коулман раҳбарлиги остида янги мусиқий дурдона асарларни кашф этиш имконини берди.

Лайло Рихсиева, пианиночи, В. Успенский номидаги РИМАЛ ўқувчиси:

- Дэвид Коулман билан ишлаш менга жуда ёқди. Бу бизнинг ҳамкорликдаги иккинчи чиқишимиз. Ҳозирда биргаликда концерт дастури тақдим этиш орқали ҳамкорлигимизни давом эттириш устида бош қотираяпмиз. Унинг мусиқани ҳис этиши, оркестр билан ишлаши, оркестрни бошқаришига қойил қоламан. Бугунги мусиқа ихлосмандлари концерт дастуридан биздек илиқ таассуротлар олдилар, деган умиддаман.

Матбуот биз ҳақимизда

uzreport.com
buxoronoma.uz
"ИнтерФутбол"
uzssgzt.uz
iqbol.uz
region.uz
Нашрлари архиви

© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.

Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774