Ru En
Uz
Jp

Минг квадрат метрни забт этган замонавий санъат

2010-08-16

Минг квадрат метрни забт этган замонавий санъат

500 нафарга яқин томошабин 16 август куни Ёшлар ижод саройида икки йилда бир маротьаба Фонд Форум ва Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ўтказиладиган “Навқирон Ўзбекистон” анъанавий ва замонавий санъат фестивали очилиш маросимига ташриф буюришди. Лойиҳанинг асосий мақсадиёш рассомлар ва амалий санъат усталарини кашф қилиш ҳамда қўллаб-қувватлашдир. Бу йили Фестиваль Ташкилий қўмитасига 300 дан ортиқ ариза келиб тушди. Экспозициядан эса 1000 дан ортиқ асарлар қўйилди.

Минг квадрат метрни забт этган замонавий санъат Минг квадрат метрни забт этган замонавий санъат

Экспозиция 4 та бўлимга ажратилди: меъморий лойиҳалар, безакчи амалий санъат, либос дизайни ва тасвирий ҳамда замонавий санъат.

Биринчи бўлимда турли йўналишдаги қатор меморий лойиҳалар жойлаштирилган. Улар орасида: эртакнамо қаср кўринишидаги болалар ўйинчоқлари дўкони, замонавий кинотеатр, шакли денгиз скатини эслатиб юборувчи сув майдони, замонавий санъат кўргазма зали, ёшлар парки лойиҳаси, экологик марказ ҳамда футуристик Хоразмга бағишланган асарлар ва бошқалар бор.

Минг квадрат метрни забт этган замонавий санъат Минг квадрат метрни забт этган замонавий санъат

Иккинчи бўлим Ўзбекистонни бутун дунёга танитган санъат туридан иборат бўлиб, Бу – ёшлар нигоҳидаги безакли амалий санъат. Риштонга хос мовий ранг сопол идишлар, турли кўринишдаги лакли миниатюра, фарғонача кандакорлик, ўйиб ишланган ёғоч ғаладонлар, қуритилган қовоқ, иплардан ишланган картинкалар, тошкентлик ва андижонлик заргарларнинг асарлари, бухороча зарбоплик, оқ-қора ва рангли сўзана ва палаклар, айнага чизилган ёрқин суратлар ҳамда 2 та сопол булоқча ушбу бўлимдан жой олган.

Минг квадрат метрни забт этган замонавий санъат Минг квадрат метрни забт этган замонавий санъат

Учинчи бўлим – бу ҳақиқий либослар бали десак ҳам бўлади. “Темурий маликалар”, “Баҳор”, “Бухоро гуллари”, “Шарқ нафаси”, “Бошқордистон афсоналари”, “Мўғуллар миллий либоси”, “Тумор” ва бошқа тўпламлардаги ўнлаб либоалар. Бу ерда маликалар, тули ёшдаги аёллар, ёрқин, ҳаёт барқ уриб турувчи Сурхондарё либослари, “Сафари” тўпламидаги ковбойлар кийимлари, ЭКО тўпламидаги ҳиндуларнинг патлар билан безатилган антиқи либосларигача бисёр.

Шаҳзод Шаҳобиддинов, 22 ёш, либос дизайни (Тошкент):

Шаҳзод Шаҳобиддинов, 22 ёш, либос дизайни (Тошкент)

- Миллий ва замонавий услубларда тикилгна 5 та либосимни Фестиваль ҳакамлари эътиборига топширдим, яъни ушбу икки усулни уйғунлаштирдим. Ҳакамлар улар орасидан энг муносиб 3 тасини танлаб олди. Ушбу фестивалда иштирок этаётганимдан мамнунман. Кўргазмага келган меҳмонлар асарларнинг сифати, ўзига хослиги ва ноёблигини кўриб, уларга тан беришди. Бу ерда Шар ва Ғарб бир ягона услубда бирлашган. Фонд Форумга интилишларимизни қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорчилик билдираман.

Тасвирий ва замонавий санъат – кўргазманинг тўртинчи бўлими – Ёшлар ижодиёти саройининг бутун иккинчи қаватини эгаллаган Дворца ва энг кўпсонли томошабинларни ўзга жалб этди. Одам бўйи келадиган қаламни кўрганмисиз? Эълонлар жойлаштирилган ўрмонничи? Ипдан ишланган одамларни ўзига сиғдирган ер шариничи? Пуштиранг оро бериш хонаси ҳам ўзгача. Улкан сичқон қопқони эса қор одамни ҳам тута олади. Эски видеокассеталардан ишланган кўприкни кўриб ҳайратингиз ошади. “Оқ рангни англаш” инсталляцияси эса улкан арча ўйинчоғини эслатади. Ўзбек маданияти рамзлари – дўппи, сўзана, пиёла оқ қумга жойлаштирилган. Театр пьесалари учун ишланган макетлар ўйинчоқ уйчаларни эслатади. Пластикдан ишланган Тошкент манзаралари. Металга тўқилган гуллар. Бир хонанинг хажмидек келадиган совғадоннинг эса бантини ечиб, ичида қандай совға борлигини кўргинг келади. Бу барча экспонатлар кўплаб меҳмонларни ўзига жалб этди.

Минг квадрат метрни забт этган замонавий санъат Минг квадрат метрни забт этган замонавий санъат

Бундан ташқари, фото санъати, графика, рассомлик, ҳайкалтарошлик, перфоманс асарлари мавжуд бўлиб, шунингдек, видеороликларни намойиш қилиш учун экран ўрнатилган, роликлар мавзуси эса ранг-баранг ва долзарбдир.

Павел Макаров (23 ёш, Тошкент), ҳайкалтарош:

Павел Макаров (23 ёш, Тошкент), ҳайкалтарош

- Мен илк маротаба бундай катта лойиҳада иштирок этмоқдаман. Ушбу фестиваль ҳақиқатан ҳам ёш уста ва ҳунармандлар. Мен металл, тош, ёғоч, лой, автомобиль қисмлари ва бошқалар. Мен учун «Навқирон Ўзбекистон» - бу мен учун ўзингни четдан кузатиш, ўз қобилиятларингга баҳо бериш ва бошқалар тажрибаси билан танишиш имкониятидир. Одам бир ўзи ижод қилса, объектив бўлиши мушкул. Шу боис ҳам бундай лойиҳалар олға интилиш, ўз ижодий даражасини юксалтириш, илҳом олишга ундайди. Шу билан бирга ўз касбининг усталари қандай ишлашига қизиқаман, улардан сабоқ олгим келади. Санъатда бир жойда тўхтаб қолиш ярамайди.

Минг квадрат метрни забт этган замонавий санъат Минг квадрат метрни забт этган замонавий санъат Минг квадрат метрни забт этган замонавий санъат

Ҳар бир иш, ҳар бир ижодий ғоянинг моҳияти ва мантиқини кузатиб, бу ерда кўп мазмунли вақт ўтказиш мумкин. «Навқирон Ўзбекистон» фестивали - бу ёш усталар ва асрларга татигулик анъаналар, замонавий қарашлар ва тарихий қадриятлар учрашадиган майдондир.

«Навқирон Ўзбекистон» фестивали ғолибларини тақдирлаш маросими - 2010 йил 23 августда соат 18.00 да Ёшлар ижод саройида ўтказилади.

Минг квадрат метрни забт этган замонавий санъат Минг квадрат метрни забт этган замонавий санъат

Кўргазма 16 сентябргача давом этади. Кўргазмага кириш бепул.

Матбуот биз ҳақимизда

uzreport.com
buxoronoma.uz
"ИнтерФутбол"
uzssgzt.uz
iqbol.uz
region.uz
Нашрлари архиви

© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.

Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774