Ru En
Uz
Jp

Москвада Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти тақдимоти

2012-01-24

Москвада Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти тақдимоти

21-24 январь кунлари Россия Халқлар дўстлиги университетининг Меҳмонхона бизнеси ва туризм институтида Фонд Форум ва юртимизнинг Россиядаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти тақдимоти ўтказилди. Унда Россия Федерацияси ва бошқа давлатлар сайёҳлик компаниялари, жамоатчилик, академик, ишбилармон доиралар вакиллари, институт талабалари ва профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.

Тақдимот доирасида фотокўргазма ташкил этилиб, меҳмонлар диёримизнинг бетакрор гўзаллигию, табиий ландшафтларимизнинг ранг-баранглиги, қадимий шаҳарларимиз, ноёб меъморий обидаларимиз ва замонавий ривожланиш босқичлари билан яқиндан танишишди. Айниқса, ўзбек халқининг маданияти ва анъаналарини акс эттирувчи безакли амалий санъат наъмуналари меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Тадбир иштирокчиларига ахборот ва тақдимот материаллари, мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳияти батафсил очиб берилган нашр ва брошюралар тарқатилди.

Москвада Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти тақдимоти Москвада Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти тақдимоти

Тақдимот доирасида иштирокчилар ўз таассуротлари билан ўртоқлашишди.

Наталья Седова, Москванинг “Царицыно” меҳмонхона хўжалиги коллежи директори:

- Бугун Бухоро, Самарқанд, Хива, Шахрисабз, Тошкент сингари қадимий шаҳарлар билан танишиш имконини берган ажойиб фотокўргазма меҳмони бўлдик, халқ ҳунурмандчилиги намуналари билан танишдик. Ўзбекистонда бўлиш, унинг ўзига хосликларидан бахра олиш менга ҳали насиб этмаган. Ўлка ҳақида бугун олган таассуротларимни ифодалашга тил ожиз. Бу ўзбекона руҳият, сирли обидалар сеҳри мнени мафтун этди. Коллежимизнинг талабалари ва ўқитувчилар билан биргаликда ушбу шаҳарларни зиёрат қилиш, миллий маданиятингиз, анъана ва урф-одатларингиз, тарихингизга гувоҳ бўлиш учун ушбу диёрга албатта саёҳат уюштирамиз.

Москвада Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти тақдимоти Москвада Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти тақдимоти

Ольга Кругляк, “Swissotel Красные Холмы” меҳмонхонаси ходимлар бўлими менежери:

- Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти яққол очиб берган фотокўргазма ва халқ амалий ижодиёти экспозицияси қуёшли ўлкага саёҳат уюштириш истагини уйғотади. Барча картина ва экспонатлар ўзига хос бўлиш қаторида ҳаётий ҳамдир. Мамлакатингизнинг тарихий ва замонавий меъморчилиги, бой маданияти ва анъаналари билан танишдим. Бугунги кунгача Ўзбекистонга бормаганимда афсусландим. Узоқ хориж давлатларига кўп бораман, Европа, АҚШ бўйлаб саёҳат қилганман. Ушбу бетакрор суратлар яқин орада юртингизга бориш қарорига келишимга туртки бўлди.

Илм-фан, маданият Ўзбекистон ҳудудида қадимдан ривож топган. Хусусан, буюк олим ва мутафаккир Мирзо Улуғбекнинг фалакиёт илми борасида эришган ютуқлари Шарқ ва Ғарбда соҳа ривожланишига катта таъсир кўрсатган. Европанинг барча обсерваторияларида унинг илмий изланишларидан астрономия соҳаси бўйича дарслик сифатида фойдаланилган. Шу ўринда айтиш керакки, сўнгги йилларда бутун дунёда илмий туризм ривож топмоқда. Ўзбекистоннинг қадимиий шаҳарлари, ноёб меъморчилиги ушбу соҳанинг ривожига катта ҳисса қўшиши шубҳасиз.

Матбуот биз ҳақимизда

uzreport.com
buxoronoma.uz
"ИнтерФутбол"
uzssgzt.uz
iqbol.uz
region.uz
Нашрлари архиви

© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.

Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774