Ru En
Uz
Jp

«Навқирон Ўзбекистон»: совға ва дипломлар улашиб...

2010-08-23

«Навқирон Ўзбекистон»: совға ва дипломлар улашиб...

23 август куни Ёшлар ижод саройида ўтказилган тантанали тақдирлаш маросимида Тўртинчи “Навқирон Ўзбекистон-2010” Республика анъанавий ва замонавий санъат фестивали лауреатларининг номлари эълон қилинди. Улар қимматбаҳо совғалар, диплом ва ҳаёкалча билан тақдирландилар.

Эслатиб ўтамиз, 16 август куни очилган Фестиваль экспозицияси мухлис ва ҳакамлар эътиборига 300 нафардан кўп ёш рассом ва амалий санъат усталарининг 1000 дан ортиқ ишларини тақдим этди ва уларнинг энг яхшилари саралаб олинди.

«Навқирон Ўзбекистон»: совға ва дипломлар улашиб... «Навқирон Ўзбекистон»: совға ва дипломлар улашиб...

Фонд Форум томонидан телевизорлар билан тақдирланган “Навқирон Ўзбекистон-2010” анъанавий ва замонавий санъат фестивали иштирокчилари:

«Санъатдаги замонавийлик» - «Парвоз тажрибаси» лойиҳаси, куратор Саодат Мирдавидова (Тошкент)

«Ижодий изланишда оригиналлик» - Нигора Шарафхўжаева – “Кўприк” инсталляцияси (Тошкент)

«Мактаб” анъаналарини сақлаб қолиш» - МирзаҒолиб АкрОмов – кулолчилик (Риштон)

«Санъатда анъанавий шаклларни сақлаб қолиш ва ривожлантириш» - Дилноза Нарзуллаева – каштачилик (Бухоро вилояти)

«Энг яхши инновацион лойиҳа» - Яна Олтинбоева – меъморий лойиҳа (Тошкент)

«Энг яхши концептуал лойиҳа» - «Ab OVO» лойиҳаси, куратор Татьяна Фадеева (Тошкент)

«Санъатда маданиятлар сўзлашуви» - Ғайрат Иброҳимов – рассомчилик, видео-арт (Тошкент)

«Энг яхши дизайнерлик лойиҳаси» - Камола Икромова – либос дизайни (Тошкент)

«Навқирон Ўзбекистон»: совға ва дипломлар улашиб... «Навқирон Ўзбекистон»: совға ва дипломлар улашиб...

“Навқирон Ўзбекистон-2010” анъанавий ва замонавий санъат фестивали иштирокчиларига рағбатлантирувчи совринлар топширган ташкилотлар:

Ўзбекистон Бадиий академияси

Тимур Раҳметов (Тошкент)– рассомчилик
Дилфуза Аҳмадалиева (Тошкент) – графика, кинофильмларга эскизлар
Абдуғаффор Исоналиев (Фарғона вилояти) – ҳайкалтарошлик
Ҳилола Шерматова (Тошкент)– графика

«Ҳунарманд» уюшмаси

Сардор Шермуҳамедов (Тошкент)– ёғоч ўймакорлиги
Бобур Дадамуҳамедов (Тошкент)– заргарлик санъати

«Осиё рамзи» Ўзбекистон модельерлари уюшмаси

Маҳлиё Абдурахмонова (Қашқадарё вилояти) – либос дизайни
Ҳилола Олимжонова (Андижон)- либос дизайни

«IJOD» Ўзбекистон рассомлар, санъатшунослар ва халқ усталари уюшмаси

Бозоров Фурқат (Навоий вилояти) – инсталляция, рассомлик, театр безакли рассомлик

Ёшлар ижод саройи

Шерзод Ражамов (Самарқанд вилояти)– инсталляция

«MEROS» Ўзбекистон антикварлари уюшмаси

Арина Хандамян (Тошкент)– рассомлик, либос дизайни
Василий Хапов (Тошкент)– рассомлик, графика, ҳайкалтарошлик

Ташкент Фото уйи

Эльзара Музаффарова (Тошкент) – фото
Дмитрий Кевхаянц – меъморий лойиҳа
Роман Исломгараев (Тошкент)– инсталляция
Чарос Исмоилова (Тошкент)– миниатюра
Сардор Нуғмонов (Тошкент)– рассомлик

Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси

Павел Макаров (Тошкент)– ҳайкалтарошлик
Алексей Қодиров (Тошкент)– батик, рассомлик, ҳайкалтарошлик
Екатерина Ляпина (Тошкент)– рассомлик, ҳайкалтарошлик, перформанс

Тошкент архитектура ва қурилиш институти

Одила Файзиева – видеоарт
Анора Яхёева (Тошкент)– инсталляция, рассомлик
Жасур Хожиев – видеоарт

«Навқирон Ўзбекистон»: совға ва дипломлар улашиб... «Навқирон Ўзбекистон»: совға ва дипломлар улашиб... «Навқирон Ўзбекистон»: совға ва дипломлар улашиб...

Тўртинчи “Навқирон Ўзбекистон” анъанавий ва замонавий санъат фестивали доирасида 17 дан 21 августга қадар маҳаллий рассом, дизайнер, ҳайкалтарошларнинг маҳорат дарслари ва иштирокчиларнинг муаллифлик лойиҳалари тақдимоти ўтказилди. Сентябрь ойи бошида яна иккита маҳорат дарси кулолчилик бўйича Алишер ва Акбар Раҳимов, санъат тарихи ва назарияси бўйича профессор, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, санъатшунослик фанлари доктори Акбар Ҳакимов томонидан ўтказилади. Шунингдек, Ўзбекистон ёш миниатюрачиларининг муаллифлик лойиҳалари тақдимоти ҳам шу вақтда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ушбу тадбирлар ўтказилиш санаси кейинроқ эълон қилинади.

“Навқирон Ўзбекистон” фестивали иштирокичларининг асарлари кўргазмаси Ёшлар ижод саройида 16 сентябрга қадар бўлиб ўтади.

Матбуот биз ҳақимизда

uzreport.com
buxoronoma.uz
"ИнтерФутбол"
uzssgzt.uz
iqbol.uz
region.uz
Нашрлари архиви

© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.

Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774