2010-09-07

6 сентябрь куни Тошкентдаги Ёшлар ижод саройида “Бу ерда немисча сўзлашадилар” деб номланган интерактив кўргазма очилди. Гете Институти ва Фонд Форум ҳамкорликдаги ушбу лойиҳа доирасида мультимедиа экспозициси Марказий Осиёда илк маротаба намойиш этилди.
Лойиҳада 500га яқин мультимеда экспонатлари тақдим этилган: ака-ука Гриммлар томонидан яратилган немис тили луғатию “Ёш Вертернинг қийинчиликлари” романининг ноёб нашридан тортиб, ёндафтарларга бадиий безак бериш, смс-матнларнинг ёшларбоп “тили”гача.
Таълим бериш характерига эга инсталляциялар ҳамда интерактив унсунлар шарофати билан кўргазма немис тили ўқишга бўлган қизиқишни оширишга қаратилди. Адабиёт автоматида мухлислар бетакрор наср ва назм намуналарини тинглашлари мумкин. Мустақил рассомлар гуруҳи томонидан яратилган ёзувчи робот тил ҳақида қисқа матнлар ёзиб, бунда сўзлар кетма-кетлиги сўзлар заҳираси ва эрқин дастур ёрдамида тузилади. Видео-аудиоматериаллар реклама, тарихий ҳодисалар, ёшлар “тили”га ўзгача жило бахш этади. Тил инсонларнинг ўзаро бир-бирларини тушунишларини таъминлайди, анъаналар, маданият ва билимларни етказади.
Умуман олганда “Бу ерда немисча сўзлашадилар” кўргазмаси замонавий немис тилини кашф килиш имконини беради. У кўпқиррали, таъсирли, маънодор, ўзгарувчан бўлиб, замонавий ҳаёт тарзи ва фикрлашни ўзида акс эттиради.
Кўргазма Ёшлар ижод саройида 28 сентябрга қадар намойиш этилади.
Таъкидлаш керакки, бу Фонд Форумнинг Гете институти билан ҳамкорликда ўтказилаётган илк тадбир эмас. Бундан аввал Тошкентда германиялик мусиқий жамоалар, рассомлар, маърузачилар иштирокида қатор тадбирлар ташкил этилганди. 2010 йилнинг апрель ойида Берлин бадий академиясида «IJOD» Ўзбекистон рассомлари, санъатшунослари ва халқ усталари уюшмаси аъзолари бўлган ўзбек рассомлари иштирокида «Unwetter» кўргазмаси очилди. Ноябрь ойида Тошкентда видео-артга бағишланган ҳамкорликдаги навбатдаги лойиҳа режалаштирилмоқда.
© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.
Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774