2010-06-18

18 июнь куни «Истиқлол» саройида Тошкентда “Дўстлар троналари” халқаро мусиқа фестивали ўтказилиб, унда Лев Лешенко, «Сябры» ВИА, Лайма Вайкуле, Анне Вески, Ион Суручану, Ани Лорак, Сосо Павлиашвили, Мансур Тошматов ва Гулсанам Мамазоитова иштирок этишди. Концертга давлар ва жамоат ташкилотлари, миллий маданият марказлари вакиллари, ижодкорлар, уруш қатнашчилари, пойтахтимиз ўқитувчи ва талабалари, ОАВ ходимлари таклиф этилган ҳайрия концерти МДҲ иштирокчи давлатлари давлатлараро гуманитар ҳамкорлик фонди, Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси, Россотрудничество бўлимлари, Гулнора Каримова томонидан бошқарилувчи Фонд Форум ҳамда Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ташкил этилди.
“Дўстлар тароналари” мусиқа фестивали – бу МДҲ мамлакатлари ўртасидаги маданий-инсонпарварлик муносабатларини ривожланаётганига ёрқин намунадир. У маданий муносабатларни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга, мусиқий анъаналарни сақлаб қолиш ва Ҳамдўстлик халқлари маданиятини оммалаштиришга қаратилган. Лойиҳанинг бадиий раҳбари Россия халқ артисти Лев Лешенко. 2009 йили Фестиваль Украинада катта муваффаққият қозонди. Келгусида у Беларусия, Қозоғистон, Туркманистон, Армения ва МДҲнинг бошқа мамлакатларида ўтказилиши режалаштирилган.
Фонд Форум халқлар ўртасида маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро тушуниш ва дўстлик муносабатларини мустаҳкамлаш борасида фаол сайъ-ҳаракатларни амалга оширмоқда. 2004 йили Жамғарма россилий хонандалар Катя Лель, Валерий Меладзе ва бошқалар иштирокида оммабоп мусиқа фестивалини ташкил қилган эди. Ўз навбатида МДҲ мамлакатлари гуманитар ҳамкорлик давлатлараро фонди 2007 йилдан МДҲ мамлакатлари ўртасида маданий-инсонпарварлик алоқаларини ривожлантириш бўйича дастурларни амалга ошириб келмоқда.
© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.
Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774