2012-01-14

14 январь куни В. Успенский номидаги РИМАЛда Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Қуролли кучларининг 20 йиллигига бағишланган байрамона концерт дастури тақдим этилди. Концертда В. Успенский номидаги РИМАЛ ўқувчилари, “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивали лауреатлари иштирок этишди. Муддатли хизмат ўтаётган ҳарбийларнинг ота-оналари, Куролли кучлар фахрийлари ва бошқалар ушбу концертнинг меҳмони бўлишди. Тадбир ташкилотчилари: Фонд Форум ва В. Успенский номидаги РИМАЛ.
Доирачиларнинг харбий марш мисоли дадил ва жўр ижроси, дуторчиларнинг миллий наволари, Она-Ватан, ҳарбийлар бурчи, тинчлик ҳақидаги таъсирли тароналар концерт дастурига ўзгача жозиба бағишлади.
- Ватанимиз, сарҳадларимиз ҳимоячиларига ҳурматим бўлакча. Улар сабаб ўзимизни ҳимояланган ҳис этамиз. Вақти келиб, мен ҳам армияга хизматга отланаман. Бу ҳар бир эр киши, юртимиз фуқаросининг шарафли бурчидир. Бу концертни ўтказиш яхши фикр, боиси бу кун биз учун жуда муҳим. Фредерик Шопен асарини ижро этиб, концертга ўз ҳиссамни қўшганимдан мамнунман.
Ўзбекистон Қуролли кучлари вакиллари саҳнага чиқиб, табрик сўзлари йўллашганидан сўнг уруш фахрийлари, ҳарбийларнинг ота-оналари, ҳарбий хизматда ўзини кўрсатганларга гуллар, ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди.
Гулнора Ҳайрудинова, концертга таклиф этилган онахонлардан:
- Концерт менга маъқул бўлди. Болаларнинг маҳоратига қойил қолдим. Умуман олганда, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш керак, деган фикрдаман. Ушбу концерт мана шу мақсадга хизмат қилди, деб ўйлайман. Фарзандим ҳарбий хизматни ўтаётгани ва давлатимизга хизмат кўрсатаётганидан кўксим фахр туйғусига тўла.
Дилфуза Юсупова, концертга таклиф этилган онахонлардан:
- Концерт яхши ўтди, жудаям илиқ таассуротлар қолдирди. Концерт ташкилотчиларига ҳарбийларнинг ота-оналарини ҳам эсдан чиқармаётганликлари учун миннатдорлик билдираман. Юртимиз ҳимоячиларига Ватанига содиқ хизмат қилишни, оилаларига тинчлику-осойишталик, ўзлари ва яқинларига мустаҳкам саломатлик тилаб қоламан.
Ушбу концкерт Фонд Форум томонидан ўтказилаётган бошқа лойиҳалар сингари ёшларни маънан баркамол қилиб, ватанпарварлик, она-юртга муҳаббат руҳида тарбиялаш, унинг ҳимоячиларига ҳурмат ҳиссини уйғотишга ҳисса қўшади.
© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.
Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774