2010-06-25

25 июнь куни Тошкентдаги Миллий санъат марказида Фонд Форум, Миллий санъат маркази, Ўзбекистон Давлат Консерваториясининг ихтисослашган илмий-тадқиқот маркази томонидан ташкиллаштирилган «Хоразм танбур чизиғи» китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тақдимот бир гумбаз остида нафақат, мақомчилар, мусиқачиларни, балки ҳайкалтарошлар, рассомлар ҳамда бошқа санъат арбоблари, мусиқа муассасалари, журналистларни жамлади.
Тадбир доирасида “Хоразм танбур чизиғи” китоби тақдимотидан ташқари таниқли мусиқачилар ва ёш мақомчиларнинг чиқишлари намойиш этилиб, улар, рубоб, доира, дуторда янги ноёб нашр ноталари асосила ижро этишди. Муножат Йулчиева хоразм қўшиқларидан бирини ижро этган бўлса, Ўзбекистон халқ артистлари Абдухошим Исмоилов ва Ўлмасхон Расулов замонавий ишланган композицияни дуэт тарзида тақдим этишди, ёш мусиқачи Шерзод Машарипов эса «суворий» йўналишидаги анъанавий мақомни тақдим этди.
«Хоразм танбур чизиғи» номи билан тарихга кирган миллий нота ёзуви – жаҳон мусиқа маданиятининг энг нодир манбаларидан бири. Мазкур нота ёзуви ҳақидаги маълумотлар мусиқа аҳлига гарчанд ХХ аср бошлариданоқ маълум бўлса-да, фақат мустақиллик туфайли у ўзининг ҳақиқий қадр-қимматини топди. Отаназар Матёқубов, Рустам Болтаев ва Ҳамидулла Аминовлар қаламига мансуб «Хоразм танбур чизиғи» китоби ана шу долзарб масалани илмий-назарий, амалий ҳамда матншунослик жиҳатларидан ўрганишга қаратилгандир.
“Хоразм танбур чизиғига XIX аср охирларида асос солинган. Нота ёзувлари Хоразмга мақом ватани ҳисобланмиш Бухородан келган. Мақом – мумтоз ўзбек мусиқачи бўлиб, у доим ҳаёт бўлиши лозим. Уни шунингдек, замонавий йўналишлар билан аралаштирча бўлади. Асос қолади, безак ўзгаради, холос. Бироқ шу билан бирга мақомнинг ўзгартириб бўлмас йўналишлари ҳам мавжуд. Ноёб қўлёзмани ўгириш учун йиллар керак бўлди. Бу ишда кўмак кўрсатган ташаббускор инсонлар ва ташкилотларга катта рахмат деймиз. Бизнинг китобимиз барча даражадаги мутахассислар — мусиқачилар, мақом санъати амалиётчилари, филологларнинг кўпйиллик машаққатли меҳнати самарасидир. Улар мусиқачилар ва санъатшунослар учун бирдек қизиқарлидир”.
Хоразм танбур чизиғи мақомчилар томонидан XIX асрнинг сўнгги чорагида яратилган бўлиб, мукаммал ва ноёбдир. Унинг белгилар тизими классик мақомларни тўлиқ форматда қамраб олади, яъни лада-мелодиялар, усул-метра, композициялар, шунингдек, вербал матнларнинг вокал қисмларининг майда унсурларигача ўз ичига олади. Шу нуқтаи назардан нота матнлари ўзбек мумтоз мусиқасини ўрганишнинг чексиз асосидир.
Мақомнинг ана шундай вақт синовларидан ўтган манбаларидан бири Хоразм танбур чизиғидир. О. Матёқубов, Р. Болтаева, Х. Аминованинг тадқиқоти Марказий Осиё мусиқа маданиятининг ушбу муҳим ва долзарб муаммосига бағишланади.
Отаназар Матёқубов «Форобий шарқ мусиқаси асослари ҳақида», «Мақомот», «Додекограмма» каби йирик тадқиқотлар муаллифи. Рустам Болтаев – навқирон мақом устози, Шашмақом ва Хоразм мақомларининг илмий-амалий асосларини пухта ўзлаштирган созанда ҳамда мураббий. Ҳамидулла Аминов – истеъдодли манбашунос, араб ва форс тилларининг моҳир билимдони.
О.Матёқубов, Р.Болтаев ва Ҳ.Аминовлардан иборат ташаббускор гуруҳ томонидан деярли 10 йил мобайнида олиб борилган изланишлар натижасида Хоразм танбур чизиғининг Шарқшунослик институти, Санъатшунослик илмий-текшириш институти, Ўзбекистон давлат консерваторияси, «Юнус Ражабий уй музейи» ва шахсий кутубхоналарда сақланаётган қўлёзмалари қиёсий ўрганилиб, бу нота тизимининг илмий ва амалий жиҳатлари очиб берилди ҳамда энг нодир нусхалардан бирининг тўла матни замонавий тактли нота тизимига кўчирилди.
Танбур чизиғи ана шундай билим ва ижод чашмаларидан биридир. Ҳар қандай саводли созанда, қавми ва миллатидан қатъий назар, ундан ўз савиясига яраша ижодий натижа чиқариши мумкин. Шунинг учун ҳам дунёнинг турли мамлакатларида мазкур ёзувларга мурожаат қилиб, ундан тегишли илмий ва бадиий самаралар олинмоқда.
© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.
Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774