2010-07-08

«Келажак овози» ёзги ўқув оромгоҳи мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган беш юз нафар ўғил-қизлар учун ўз эшикларини очди. Анъанага кўра ҳар йили Қашқадарё вилоятида иш бошловчи ушбу лагерь Ёшлар ташаббуслари марказининг энг кутилган ва тадбирларга бой лойиҳаларидан бирига айланмоқда.
Бу йили «Келажак овози» ЁТМ ҳамда Фонд Форумнинг лойиҳаси қатор хорижлик ҳамкорлар томонидан қўллаб-қувватланди. Улар орасида Британия кенгаши, БМТнинг UNFPA аҳолишунослик фонди, Кореянинг халқаро ҳамкорлик агентлиги KOICA, Япониянинг халқаро ҳамкорлик агентлиги JICA, UN Volunteers, БМТнинг UNODC гиёҳванд моддалар назорати агентлиги, Korean Interner Volunteers Program, Nagoya (Япония) ҳамда Westminster (Буюк Британия) Университетлари бор.
Ўзбекистонлик кучли мураббийлар жамоасидан ташқари Италия, АҚШ, Германия ҳамда Кореянинг қатор мутахассислари ёшлар учун маҳорат дарслари, тренинглар олиб боришди. Лагерь дастури уч асосий қисмдан иборат: ўқув-амалий, мадания ва спорт. Ўтган йили лагерь мавзуси иқтисодий моделга бағишланган бўлиб, болалар молиявий инқироз вақтида бизнесни бошқариш сирларини ўзлаштиришган бўлса, бу йили мавзу ундан-да қизиқарли эди. Асосан халқаро ҳамкорлик, гуманитар, маданий ва иқтисодий алоқалар масалаларини ўрганишга эътибор қаратилди.
– Бу ўғил-қизларнинг ҳар бирида орзу, истеъдод, жамиятни ривожлантиршга ҳисса қўшиш истаги мужассам, - дейди «Келажак овози» лагери бош мурабийи Марат Раҳимов – Шу боисдан мен йилдан-йилга бу болалар билан иш олиб бориб, саъй-ҳаракатларимиз бесамар кетмаётганига амин бўлаяпман.
Иштирокчиларнинг ўзларининг сўзларига қараганда, лагерда барча учун бирдек қизиқарли тадбирлар уюштирилмоқда. Дастур жуда ранг-баранг: ҳар куни интерактив семинар ва тренинглар, турли танловлар, спорт мусобақалари, маданий саёҳатлар, учрашув ва ўйинлар ўтказилади. «Келажак овози» матбуот маркази ҳар куни лагерь ҳаёти ҳақида деворий газета чоп этади. Барча вилоятлардаги ёшлар телестудияларидаги ёш журналистлар муаллифлик янгиликлар дастурида лагерь ҳодисаларини ёритишади. Шу билан бир қаторда оинаи жаҳоннинг ёш ходимлари бошқа йўналишлар вакиллари сингари кунлик маҳорат дарслари ва амалий семинарларда янги иш услублари ва техникаларини ўзлаштириб боришади.
Ёзги ўқув оромгоҳи 2010 йилнинг 21 июлига қадар давом этади. Бу вақт ичида ёшлар келажакда улкан лойиҳаларни амалга ошириш учун тажриба ва билимларини оширишлари, янги таассуротлар олиб, дўстлар орттиришлари шубҳасиз.
© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.
Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774