2004 йилнинг февраль ойида ташкил топган «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси (Фонд Форум) маҳаллий илм-фан, маданият, маориф ва спортни қўллаб-қувватлаш учун бирлашган фуқаролар ва жамоат ташкилотларининг ихтиёрий ўз-ўзини бошқарувчи очиқ нодавлат бирлашмасидир.
Жамғарма фаолияти ўзбек халқининг бой маданий мероси, миллий анъаналарини қайта тиклаш, етакчи жамоатчилик ва маданият арбобларининг ижодий салоҳиятини бирлаштириш, ёш истекъдод ва иқтидор эгалари, ижодкор сулолаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Жамғарма Ўзбекистоннинг ноёб миллий маданияти, бой тарихий мероси ҳамда турфа замонавий санъати ҳақида объектив маълумотларни жаҳон ҳамжамиятига етказади ҳамда, ўз навбатида, мамлакатимиз жамоатчилигини жаҳон маданиятидаги ўзгаришлар билан таништиради. Фонд Форум мамлакатлар ва турли миллий бирлашмалар ўртасида ижтимоий-гуманитар ва умуминсоний алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида дипломатик ҳамда жамоат ташкилотларининг кучларини бирлаштиришга алоҳида эътибор қаратади.
Жамғарманинг муассислари ва васийлари орасида – Ўзбекистон ҳамда хорижлик таниқли маданият ва санъат арбоблари бор – сиёсий фанлар доктори Гулнора Каримова (Васийлик кенгаши раиси), Ўзбекистон Ёшлар театри бадиий раҳбари Наби Абдураҳмонов, Россия Федерацияси телерадиоузатувчилар миллий ассоциацияси президенти Эдуард Сагалаев, Халқаро рассомлар конфедерацияси ижроия қўмитаси раиси Масут Фаткулин, Ўзбекистон Бадиий акдемияси раиси, академик Турсунали Қўзиев, Ўзбекистон халқ рассоми, академик Акмал Нур, Ўзбекистон халқ артисти, миллий симфоник оркестри бадиий раҳбари Исмоил Жалилов, Россия халқ артисти, опера куйчиси Елена Образцова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, рассом Ортиқали Қозоқов, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Эдвард Ртвеладзе, Шарқ халқлари санъати музейи директор ўринбосари, санъатшунослик фанлари доктори Тигран Мкртичев.
Жамғарма фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Бугунги кунда Жамғарманинг Пекин, Москва, Токио, Париж, Вена ва Женевада бўлинмалари бор. Буюк Британия, Испания, Бельгия, Болгария, Миср, Люксембург ва бошқа мамлакатлардаги ҳамкорлар билан маданий алоқалар йўлга қўйилган. Жамғарма маданийт, фан ва таълим соҳасидаги етакчи халқаро ташкилот бўлмиш ЮНЕСКОнинг расмий ҳамкорига айланган минтақадаги дастлабки ташкилотдир. Икки ташкилот ўртасидаги Англашув меморандуми 2007 йилнинг март ойида Парижда имзоланган. Шунингдек Ҳамкорлик меморандумлар Британия кенгаши, Швейцария ҳамкорлик бюроси, Криштиану Роналду фонди, Хитойнинг Сун Цинлинь номидаги фонди, Австрия нафақахўрлар уюшмаси, Бутунхитой халқаро дўстликни ривожлантириш ассоциацияси, Самуэль Это`О фонди, Нагойя давлат университети ҳамда Корея миллий музейи билан имзоланган.
© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2010
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.
Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774