Пойтахтимизнинг энг ёрқин лойиҳаларидан бири — «Базар-арт» кўргазма-ярмаркаси бўлиб, ҳар йили Миллий санъат марказид ўтказилади. Мазкур лойиҳа анъанавий ва замонавий амалий санъат соҳасидаги ижодий салоҳиятни юзага чиқариш, кенг жамоатчиликни ушбу соҳадаги ахамияти ўзгариш ва янгиликлар билан таништириш, ижодкор сулолалар ва истеъдодли ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш ҳамда миллий меросни сақлашга йўналтирилган.
Кўргазма-ярмарка Ўзбекистоннинг турли чеккаларидан келган маҳоратли уста ва хунармандларни Тошкентга йиғади. Улар орасида ота-боболарининг ишини давом эттириб келаётган усталар, академиклар билан бирга эндигина бу соҳада иш бошлаган ёш истеъдодлар ҳам бор. Лойиҳа Ўзбекистондаги миллий амалий санъатнинг ҳозирги даражасини ўрганиш, унинг йўқолиб кетаётган йўналишларини қайта тиклаш ва ривожлантириш, ижодкор сулолалар, маҳоратли усталарни қўллаб-қувватлаш, миллий меросни сақлаб қолиш ва кўпайтиришга
“Болажонлр-ширинтойлар” Болалар модаси фестивали ҳар йили Фонд Форум ва “Осиё рамзи” Ўзбекистон модельерлари ассоциацияси томонидан ўтказилади. Тадбир доирасида болалар либослари мода намойишлари, график ишланмалар, мактаб либослари танловлари, энг яхши дизайнер, энг яхши дефиле, жажжи болакайларнинг энг яхши ижодий чиқишлари ўрин эгаллаган. Фестивалда эндигина саҳнага кириб келаётган дизайнерлар ва ўз касбининг усталари иштирок этишади.
Форум жамғармасининг янги кенгқамровли лойиҳаси — “Асрлар Садоси” анъанавий маданият фестивали халқимизнинг анъана ва удумлари, амалий санъати ва миллий ошхонаси, халқ оғзаки ижоди каби йўналишларининг турфа ва хилма-хил эканлигини намоён этади. Ушбу фестиваль ҳар йили мамлакатимизнинг турли маданий ва тарихий марказларида халқ сайли тарзида ўтказилиб, ҳудудларнинг ҳар бири авлоддан авлодга асраб-авайлаб етказилаётган ноёб маънавий мерос, асрларга татигулик анъаналарга эга.
Республика Болалар ижодиёти фестивали 2004 йилдан эътиборан Фонд Форум томонидан “Камалак” болалар ташкилоти кўмаги остида ўтказиб келинмоқда. 2009 йили ЮНИСЕФ болалар фонди кўмаги остида «Янги авлод» фестивали “Болалар ҳуқуқлари халқаро конвецияси”нинг БМТ Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинганлигининг 20 йиллигига бағишланди. 2010 йили грантлар нафақат Фестиваль лауреатлари, балки ансамбллар раҳбарларига ҳам топширилди.
Ўтган вақт ичида «Янги Авлод» нафақат мамлакатимиз истеъдодли болаларини кашф этиш ва келгусида мукаммаллаштиришнинг ўзига хос модели, балки ўзини намоён этиш, ёрқин юлдузлар билан бир саҳнада чиқишлар қилиб, жамоатчилик назарига тушиш имконидир.
Айтиш керакки, Болалар ижодиёти фестивали иштирокчилар ва ғолиблар учун янги имкониятлар эшикларини очмоқда. Уларнинг кўпчилиги халқаро фестиваль ва танловларда иштирок этишда ташкилотчиларнинг кўмагига эришган бўлиб, бундан ташқари Ўзбекистондаги йирик концертлар ва мусиқий лойиҳаларга мунтазам равишда таклиф этилади. «Янги Авлод» - бу ўзини намоён этиш ва катта саҳнага “чипта” олиш имкониятидир.
«Келажак овози» йиллик Республика ёшлар танлови - бу Ўзбекистонда ўтказилувчи ёшларга мўлжалланган энг йирик лойиҳалардан биридир.
2009 йилдан танлов қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилмоқда:
Илк маротаба 2005 йили ўтказилган танлов бутун республика бўйлаб ёшлар орасида оммалашган. Унинг саралаш босқичларида илк кунлардаёқ 3 минг нафадан ортиқ ёшлар иштирок этишди, 2011 йили иштирокчилар сони 76 мин нафарга етган бўлиб, бу Ўзбекистонда ўтказиладиган танловлар учун рекорд даражасидаги сондир.
Иштирокчилар миқдори кўрсаткичи
2005 йил – 3 мингга яқин хужжат
2006 йил – 10 мингга яқин хужжат
2007 йил – 32 мингга яқин хужжат
2008 йил – 54 мингга яқин хужжат
2009 йил – 63 мингга яқин хужжат
2010 йил – 71 мингга яқин хужжат
2011 йил – 76 мингга яқин хужжат
Style.uz санъат ҳафталиги Фонд Форум томонидан Дом стиля билан ҳамкорликда 2006 йилдан бери ўтказиб келинмоқда. Мана олти йилдирки, ушбу лойиҳа кенг кўламлилиги ва динамикаси, тадбирларнинг турфа хиллиги билан ҳайратга солмоқда, дунёга машҳур шахсларнинг эътиборини тобора кўпроқ ўзига жалб этмоқда. Art week — санъат ҳафталиги — лойиҳанинг айнан мана шундай шакли дастлаб Style.uz концепцияси асосига қўйилган эди.
Лойиҳа модалар ҳафталикларидан тубдан фарқ қилади, негаки, бу ерда рассом ва нодир буюмлар кўргазмалари, тақдимотлар, Миллий либослар фестивали, миллий ва хориж модельерлари дефилеси, маданиятнинг турли соҳалари мутахассисларининг маҳорат дарслари, ҳайрия концертлари ва жаҳон эстрадаси юлдузларининг чиқишлари бор.
Style.uz ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш ҳамда мато, андоза ва либосларни ишлаб чиқаришнинг қадимий технологияларини тиклаш билан шуғулланувчи текстиль ҳамда тўқимачилик санъати усталари учун грант ажратишга асосий эътиборни қаратади. Маданиятнинг турли соҳаларида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва ижодкорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Art Week Style.uz йирик маҳаллий ва ЮНЕСКО, Британия кенгаши, Француз институти сингари халқаро тузилмалар, жамоат ташкилотлари ҳомийлигида ўтказилмоқда.
Фонд Форумнинг Ёш футболчиларни қўллаб-қувватлаш дастури мамлакатимизда маҳоратли футболчиларнинг янги авлодини вояга етказиш, болалар ва ўсмирлар жамоалари ҳамда футбол мухлисларига ҳомийлик ёрдами кўрсатиш, жаҳон футбол юлдузлари билан маҳорат дарслари, шунингдек, ушбу йўналишдаги бошқа тадбирларни ўтказиш, футбол кийимларини топшириш сингариларни назарда тутади.
«Навқирон Ўзбекистон» анъанавий ва замонавий санъат фестивали илк бора 2004 йилнинг сентябрь ойида ташкиллаштирилган. Фонднинг ёш рассомлар ва амалий санъат усталарини кашф этишга қаратилган биринчи ёшлар учун лойиҳаси икки йилда бир марта ўтказилади. Фестивалда 35 ёшдан катта бўлмаган рассомчилик таълимотига эга рассом ва усталар иштирок этадилар. Фестиваль Ўзбекистоннинг барча вилоятлари, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасини қамраб олади. Иштирокчилар санъатнинг қадимги турларига ёш рассом ва усталарнинг янгича нигоҳини акс эттирувчи ўзига ҳос асарларини тақдим этадилар. Бу асарларда тарихий анъаналар ва замонавий интилишлар, ўтмиш ва бугун, Шарқ ва Ғарбнинг туташишини кўриш мумкин.
M&TVA ТВ ва кино санъати ходимлари учун йиллик соврин Фонд Форум, «Муаллиф ва ижрочилар гильдияси” ҳамда ТВМ телеканали ҳамкорлигида 2006 йили ташкил этилган. Мусиқа, теле- ва видеоарт соҳасида совринлар топшириш маросими, яъни «Мусиқа ва теле- видео асарлари номинацияси» тақдимоти — M&ТVA Фонд Форум, «Муаллиф ва ижрочилар гильдияси” ҳамда ТВМ телеканали ҳамкорлигида 2006 йили ташкил этилган. Лауреатлар томошабинлар овози натижасида ҳамда маданият ва санъат арбобларидан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан аниқланади.
Он-лайн анжуман – Ўзбекистондаги энг технологик лойиҳалардан биридир. Шунингдек, у Фонд Форумнинг ўзига хос янгилиги саналади. Ушбу тадбир жамғарма фаолиятининг якунларини сарҳисоб қилишнинг замонавий ва самарали усулидир.Ҳар йили Фонд қилинган ишлар ҳақида www.on-line.uz. интернет сайти орқали алоқа қилиш йўли билан йиллик фаолияти ҳақида ҳисобот беради.
Интернет-фойдаланувчиларининг саволларига нафақат жамғарма вакиллари, балки маданият ва санъат арбоблари, таниқли шахслар, эстрада ва кино хонандалари, Фонд Форум лойиҳалари ғолиблари, бир сўз билан айтганда бир йил давомида ташкилотнинг лойиҳаларида иштирок этганларнинг бари жавоб беришади.
Шунингдек, ҳисобот конференциясида давра суҳбати тарзида турли йўналишлар (халқаро ҳамкорлик, маданият ва санъат, ёшлар ва ҳайрия) бўйича муҳокамалар ўтказилиб, уларда маданият ва санъат, таълим ва спорт соҳалари, халқаро ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, ёшлар ҳамда ОАВ ҳодимлари иштирок этишади.
Лойиҳанинг асосий мақсади болалар ўртасида, айниқса, мамлакатимизнинг чекка қишлоқларида бадиий гимнастикани ривожлантириш, ёш гимнастикачиларни янги марралар сари интилишга ундаш, кучли спортчиларни аниқлаш, ёшлар терма жамоаси заҳирасини шакллантириш, ҳамда ҳудудлар ва халқаро даржадаги алоқаларни мустаҳкамлашдир.
Мусобақалар очиқ тарзда ўтказилади, иштирокчилар эса мутлақо мустақил равишда ўз чиқишлари шаклини белгилашлари мумкин. Чиқиш постановкаси, асбоблар танлови, мусиқа ва костюмлар эркин равишда танланади. Шу билан бирга иштирокчилар якка ҳамда ёшга ажратилган ва ажратилмаган гуруҳларда чиқишлари мумкин.
Замонавий хореография ва спорт пластикаси халқаро танлови – янги мувафаққият ыозонган спорт лойиҳаси бўлиб, у ёш профессионал ва хаваскорларга имкониятлар эшигини очади. Унда иштирок этган энг яхши жамоаларга нафақат диплом ва совғалар топширилади, балки Фонд Форум томонидан грантлар ажратилади.
«Снежинка» бадиий гимнастика бўйича клублараро биринчилик ҳар йили Фонд Форум қошидаги “Форум Юнион Спорт” спорт мажмуасида ўтказилади. Фонд Форумнинг бош совринлари учун етти ёш категорияси бўйича Болалар спорт мажмуасининг тарбияланувчилари ўзаро беллашишади. Биринчилик ғолиблари ва иштирокчилари диплом, совға ва совринлар билан тақдирланишади.
Фестивалининг асосий мақсади пойтахтимиз саҳналарида маҳаллий ва хорижий театрлар ютуқларини кўрсатиш, уларнинг ижодий салоҳиятини очиб беришдир. Бундан ташқари турли мамлакатлар саҳна маданиятларини яқинлаштириш орқали театр санъатининг энг яхши анъаналарига нисбатан ўзаро тушуниш, ҳурмат қилиш туйғуларини уйғотиш, Ўзбекистон театр ҳаётини янада бойитишдир.
Фонд Форум ва “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмасидир томонидан ташкил этилган “Ҳаёт учун” ҳайрия форум-марафони Гулнора Каримова ташаббуси билан старт олиб, унда 5 минг нафарга яқин иштирокчи қатнашди. Бу Ўзбекистон ўтказилган бундай кенгқамровли акцияларнинг дастлабгисидир.
“Болалик учун” ҳайрия кечаси биринчи маротаба 2008 йилнинг июнида пойтахтимизда жойлашган Япон боғида бўлиб ўтган. Кеча меҳмонлари ҳисобланган болажонлар ва уларнинг ота-оналари учун қизиқарли бўлган турли танловлар билан бойитилган концерт-дам олиш дастури намойиш этилмоқда.
Маросимдан тўпланган воситалар республикамиздаги барча меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун мактаб анжомлари, ўқув қуроллари, уйинчоқлар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари олишга йўналтирилди.
Жаҳон кино жараёнларини ўзида акс эттирувчи ёрқин ва ўзига хос кино асарларини жалб қилиш; кино соҳасида халқаро алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш; миллий кинематографияни ривожлантиришга ҳисса қўшиш, уни жаҳонда оммалаштириш ҳамда ўзбек киноси олтин фондини тарғиб этиш; жаҳон кино саноати мутахассисларини жалб этиш мақсадида Ўзбекистоннинг ноёб тарихий меросини намойиш этиш; маҳаллий томошабинларни амонавий жаҳон кинематографияси билан таништириш; ёш, истеъдодли кинематография усталарини кашф этиш ва уларнинг ижодини қўллаб-қувватлаш кабилар кинофорумнинг асосий вазифалари қаторига киради.
© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.
Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774