2004 йилдан Фонд Форум Тошкент шаҳри ва вилоятларда Болалар ижодиётлари марказлари тизимини ташкил этди. Ҳозирги кунда Тошкентда иккита ва Самарқандда битта марказ тўлақонли фаолият юритмоқда. Уларда 2000 нафардан ортиқ болалар компьютер сабоқлари, актерлик маҳорати, чизмачилик, каштачилик, ашула, рақс, шахмот сингари турли йўналишлар бўйича тахсил олишади. Бундай муассасаларни мамлакатимизнинг бошқа шаҳарларида ҳам очиш режалаштирилган.
Батафсил
Жамғарма саъй-ҳаракатлари билан 2005 йилнинг ёзида Болалар спорт мажмуаси ўз ишини бошлади. Болалар спорт мажмуаси залларида етакчи мураббийлар болалар билан спортнинг бадиий гимнастика, ушу ва бошқа турлари бўйича шуғулланишади. Бугунги кунда марказда 100 нафарга яқин болалар шуғулланишмоқда, уларнинг кўпчилиги халқаро мусобакаларда иштирок этиб келишмоқда. Болалар спорт маркази аллақачон ўзининг мамлакатимизда болалар спортини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга қаратилган ёрқин тадбирларини ташкил этмоқда.
Манзил:Тошкент ш., Миробод тумани, Яккачинор кўчаси, 9-уй
Тел.: (998 71) 252 35 99
2006 йилнинг март ойида ташкил топган.
«Келажак овози» ёшлар ташаббуслари маркази ўз бағрига Фонд Форумнинг бир қанча ёшлар лойиҳалари ғолиблари ва иштирокчиларини бирлаштирган, хусусан, у Таълим грантлари дастури, Иқтидорли талабалар учун стипендиялар дастури, шунингдек, Ўзбекистон ёшларининг Яна бир йирик лойиҳаси — “Келажак овози” иқтидорли ёшлар танлови лауреатлари киради.
Батафсил2007 йилда тузилган.
Миллий санъат маркази гумбази остида бадиий салонлар, миллий рақс бош-саҳнаси, турли халқлар ошхонаси таомлари тамаддихоналари ҳамда замонавий дўконлар жойлашган.Марказнинг ҳар бир бадиий салони алоҳида санъат турига бағишланган бўлиб, булар: кулолчилик, кандакорлик, гиламдўзлик, тўқимачилик, зардўзлик, мусиқий асбоблар, замонавий санъат, наққошлик, қадимий буюмлар. Марказда анъаналар ва замон кексишувини кузатиш мумкин, Атоқли халқ усталарининг ишлари ёш авлод вакилларининг асарлари билан бир қаторда намойиш этилган.
Манзил: Тошкент ш., Зарқайнар кўчаси, 1-уй
(собиқ. Миллий либослар галереяси)
Тел: 150 40 12, 150 40 13
2007 ноябрда ташкил топган AZIA галереяси “Фонд Форум” қошида ташкил этилган бўлиб, бу лойиҳа Ўзбекистонда биринчи, замонавий визуал санъат йўналишида фаолият юритадиган профессионал бадиий кўргазма саналади. Унинг тузилишидан мақсад – визуал рассомлик санъатидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда кўргазма акцияларини ўтказиш, Ўзбекистон ва хориждаги фотографлар, визуал рассомларни рағбатлантириш.AZIA галереяси ўзбек амалий санъатидаги иқтидорлар ва жаҳон бадиий ҳаётида замонавийликни уйғунлаштирувчи кўприк саналади. Галерея Россия, Германия, Нидерландия, Франция, Буюк Британиядаги кўплаб музей ва галереяларнинг етакчи ва таниқли мутахассислари билан ҳамкорлик ўрнатган.
Манзил: Тошкент ш., Кунаев кўчаси, 25-уй
Тел.: (998 90) 370 8855
E-mail: info@aziagallery.com
2008 й. март ойида ташкил топган.
Мажмуа Фонд Форумнинг Спорт грантлари дастури доирасида очилган. 2007 йилнинг апрель ойидан Фонд Форум мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ёш умидли спортчилар орасида танлов ўтказиб, унинг натижасига кўра уларнинг энг яхшиларига ҳар чоракда грант топширилади. «Чемпионлар форуми» спорт мажмуаси – бу халқаро андозалар даражасида жиҳозланган замонавий бино бўлиб, унда етакчи мураббийлар ёш умидли спортчилар билан спортнинг турли йўналишлари бўйича машғулотлар олиб боришади.
Манзил: Тошкент ш., Собир-Раҳимов тумани, Х.Гофуров кўчаси, 236-уй
Тел.: 150 10 91
2008 йилнинг август ойида ташкил топган.
Маданият ва санъат вакиллари, коллекционерлар ва қадимий буюмлар соҳасидаги мутахассисларни бирлаштирган нодавлат, нотижорат ташкилотдир. Уюшма Ўзбекистон Республикасининг миллий бойлиги халқ ижодий асарларини қайд этиш, халқ ижоди асарлари, тарихий ва маданий меросни асраш ва кўпайтиришни ўз олдига мақсад қилган. Ўзбекистоннинг халқаро даражада мақомини таништириш ҳуқуқига эга жамоат ташкилоти саналади. Уюшма санъатнинг ноёб турлари борасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.
Батафсил2009 йилнинг апрель ойида ташкил топган.
Ташкилот ижод вакилларининг ташаббус ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистон ва хорижда турли бадиий лойиҳаларни амалга оширишни мақсад қилгн. Бирлашма шунингдек, малака ошириш ва таълим олиш лойиҳалари, таниқли усталарнинг профессионал ва шахсий ижодини ҳамда эндигина санъат дунёсига кириб келаётганларни кейинчалик ҳам малакасини ошириш мақсадида минтақалараро ижодий алоқаларни ўрнатиш мақсадларини ҳам кўзлайди.
Батафсил2010 йилнинг январь ойида ташкил топган.
Абу Али ибн Сино (Авиценна) номидаги халқаро халқ табобати уюшмаси “Аёллар кенгаши” республика жамоат бирлашмаси қошида 2010 йилнинг январь ойида ташкил этилган. Уюшма фаолиятининг пировард йўналиши бевосита равишда шарқона табобат билан боғлиқ. Табиблар — шарқона тиббиётчиларнинг кўпасрлик тажрибаси, Ибн Сино сингари буюк табобакчиларнинг илмий тадқиқотларига асосланган Ўзбекистон халқ табобати қайта тикланиш даврини бошдан кечирмоқда, одам саломатлигини сақлаш борасида тиббиётчилар билан ҳамкорликда кенгқамровли масалаларни ҳал қилишга интилмоқда.
Батафсил2010 йил февраль ойида ташкил топган.
Аёллар кенгаши” РЖБ, “Ҳаёт учун!” аёллар ҳамжамияти, «EUROPA DONNA-Uzbekistan», Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий ташаббусларни ҳимоя қилиш фонди (ИТҚҚФ) томонидан ташкил этилган “Кўкрак бези саратони ва бошқа онкологик касалликларнини даъволашда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш” давра суҳбати чоғида қабул қилинган Кўкрак бези саратонини профилактика қилиш, барвақт аниқлаш ва даволаш ҳамда КБС билан хасталанган аёлларни реабилитация қилиш дастури доирасида ташкил этилган.
Батафсил
Ушбу марказлар мамлакатимизнинг катта ва кичик шаҳар ҳамда туманлари фуқароларининг бўш вақтларини қизиқарли, мазмунли ўтказиш, учрашув, турли тадбирлар ташкил этишлари учун макон бўлиб хизмат қилиши кўзланган. Марказларда аҳолининг турли қатламлари (аёллар, эркаклар ёшлар, оқсоқоллар ва бошқалар) мазмунли вақт ўтказишлари мумкин. Ҳар бир йўналиш учун алоҳида ҳоналар ажратилиб, махсус тадбирлар ўтказиш учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Батафсил© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.
Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774