«Келажак овози» ёшлар телестудияси – бу 70 дан зиёд йигит-қизлар фаолият юритаётган 13 ҳудудий телестудия ҳамда 30 нафар ёш ва бўлажак журналистлар жамоасидан иборат пойтахт студияси.
Ёшлар телестудияси кўрсатувлари 2008 йилнинг мартидан Нодавлат телеканаллар телетармоғи (НТТ)да мунтазам эфирга узатилмоқда. Шунингдек, ёш журналистлар маҳоратини оширишга йўналтирилган семинар-тренинглар, давра суҳбатлари, медиа-форумлар ўтказилмоқда.
Ёшлар ташаббуслари марказлари бўлимлари Ўзбекистоннинг барча вилоятларида мавжуд бўлиб, улар 5 минг нафар фаол ўғил-қизларни бирлаштиради. “Келажак овози” ЁТМ ёшлар форумлари ва видео анжуманлар, ўқув лагерлари, йўналишлар бўйича семинарлар ва тренинглар, Тошкент ва вилоятларда ёшларбоп ижтимоий акциялар ва бошқа қизиқарли лойҳа ва тадбирларни мунтазам равишда ўтказиб келади.
© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.
Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774