Ru En
Uz
Jp

«MEROS» Ўзбекистон антикварлари уюшмаси

2008 йилнинг август ойида ташкил топган.

Уюшма ҳақида

«MEROS» Ўзбекистон антикварлари уюшмаси

Маданият ва санъат вакиллари, коллекционерлар ва қадимий буюмлар соҳасидаги мутахассисларни бирлаштирган нодавлат, нотижорат ташкилотдир.

Уюшма Ўзбекистон Республикасининг миллий бойлиги халқ ижодий асарларини қайд этиш, халқ ижоди асарлари, тарихий ва маданий меросни асраш ва кўпайтиришни ўз олдига мақсад қилган. Ўзбекистоннинг халқаро даражада мақомини таништириш ҳуқуқига эга жамоат ташкилоти саналади. Уюшма санъатнинг ноёб турлари борасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.

Тарих

Ушбу ноёб ташкилотнинг дуне юзини кўришида “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармасининг ҳиссаси беқиёс. Бу ерда илк маротабамиллий меросни сақлаб қолиш, илк тасвирий санъат мактаблари ва уларнинг ваколатхоналари, алоҳида қимматга эга бўлган қадимий буюмлар ва улар ҳақидаги маълумотлар базасининг ҳолати, шунингдек, ушбу соҳада халқаро хамкорликни ривожлантириш зарурати масалалари кўтарилди.

2006 йили Тошкент ва Санкт-Петербургда Жамғарма томонидан ўтказилган “Шарқ ҳақида ўйлар: рус хашамати ва Бухоро шойилари” кўргазмаси бу йўлда қўйилган илк қадамлардан бири эди. Кейинрок Чингиз Аҳмаровнинг Ўзбекистон пойтахти ва Россияда намойиш этилган картиналар экспозицияси ўтказилди. Ушбу икки лойиҳа музей ва шахсий тўпламлардаги донг таратган ва авваллари номаълум бўлган қадимий асарларни ўз ичига олиб, муҳлисларга гўзаллик намуналари билан яқиндан танишиш имконини берди.

«MEROS» Ўзбекистон антикварлари уюшмаси

“Сарчашмалар...” деб номланган навбатдаги кўргазма эса янги Гулнора Каримова ташаббуси билан Фонд Форум томонидан ташкил этилган “МЕРОС” Ўзбекистон антикварлари уюшмаси томонидан ташкил этилганди. Унга қадимий буюмларнинг ашаддий мухлислари, бу соҳада анчагина маълумотлар ва далилларга эса мутахассис ҳамда ҳаваскорлар аъзо бўлишди. Уларнинг сафини хар бир хоҳловчи, шу жумладан, Ўзбекистон фуқароси бўлмаганлар ҳам бойитишлари мумкин. Уюшмага аъзолик бадал тўлаш тизими орқали амалга оширилади.

Уюшма мақсадлари:

  • Ўзбекистон миллий бойлиги ан тарихий ва маданий меросни сақлаб қолиш, бойитиш;
  • Қадимий буюмлар санъати соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;
  • Замонавий рассом ва ҳунармандларнинг салоҳиятини ва ижодий энергиясини кашф қилиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
  • Қадимий буюмлар ҳақида маълумотлар банкини яратиш.

Уюшма вазифалари:

  • Бадиий қимматга эга асарларни аниқлашга ёрдам берувчи кўргазма ва тадбирлар ўтказиш;
  • Антиквар ва рассомлар талабларига жавоб берадиган эксперт марказлари тузиш;
  • Реставрация устахоналарини яратиш;
  • Рассомлик ва антиквар хизматлар бозорида халқаро этика меъёрларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
  • Археологик ишларни ўтказиш билан боғлиқ экспедиция ва турли ташкилотлар билан ишлаш.

Халқаро фаолият

«MEROS» Ўзбекистон антикварлари уюшмаси

Жамоат ташкилоти бўлган Уюшма Ўзбекистонни халқаро саҳаналарда намоён этиш ва антиквар санъат соҳасида халқаро ташкилотларни ривожлантиришга ҳисса қўшиши мумкин. Бугунги кунда маҳаллий ва хорижий ташкилотлар, шу қаторда Халқаро антикварлар уюшмаси билан алоқалар ўрнатилган, тажриба алмашиш йўлга қўйилган, шунингдек, мамлакатимиз ва хорижда ўзбек санъатини оммалаштириш мақсадида амалий, назарий анжуманлар, семинарлар, симпозиум, танлов ҳамда кўргазмалар ўтказиб келинмоқда.

Уюшманинг келажакда олдига қўйган мақсадлари қаторида чет эл савдо уйлари билан ҳамкорликдаги лойиҳалар, жаҳон аукционларида иштирок этиш, мутахассислар ўртасида тажриба алмашиш бўйича дастурлар ишлаб яиқиш, антиквар хизматлар бозорида халқаро этика меъёрлари ва қоидаларини жорий этиш кабилар бор. Уюшма Ўзбекистон ҳамда хорижда бадиий қимматга эга ноёб кўргазмаларни доимий равишда ўтказиб келади. Шунингдек, антиквар ва рассомлар талабига жавоб берадиган экспертлар марказлари, реставрация устахоналари яратиш ва ушбу соҳани бойитишга қаратилган бошқа лойиҳалар ҳам Уюшма режаларига киритилган.

Эксперт комиссияси

«MEROS» Ўзбекистон антикварлари уюшмаси

Ассоциация қошида антиквар санъатнинг алоҳида турлари бўйича мутахассисларга эга бўлган эксперт комиссияси фаолият юритади. Ҳар қандай соҳада муҳим бўлган таҳлилий–тадқиқий фаолият Уюшма томонидан музейлар, аукцион уйлар, санъатшунос экспертлар, археологик экспедициялар ва қадимий буюмлар ҳақида маълумотлар базасини яратиш билан боғлиқ мониторинг тариқасида амалга оширилади.

Ҳамкорлар

Фаолияти мамлакат тарихий, маданий меросини сақлаб қолиш, бойитиш билан боғлиқ манфаатдор давлат идоралари ҳам, тижорат ташкилотлари ҳам, жамоат бирлашмалари ҳам «MEROS» ҳамкорлари қаторига қўшилишлари мумкин.

Уюшма тадбирлари

«MEROS» Ўзбекистон антикварлари уюшмаси

Сарчашмалар...» қадимий буюмлар кўргазмаси
(2008 й. август, Тошкент)

Экспозиция музейдаги ва шахсий тўпламлардаги авваллари маълум бўлмаган асарларни намоён этди. Экспонатлар орасида миллий либослар, заргарлик буюмлари, идиш-товоқлар, китоблари сингари қадимий безакли амалий санъат намуналари бор эди.

«Асрлар оша илк бора» қадимий буюмлар кўргазмаси
(2008 й. октябрь, Тошкент)

19-аср охири 20 аср бошининг 60дан ортиқ экспонатларини жамлаган қадимий буюмларнинг ноёб кўргазмаси, асарлар орасида қадимий либослар, бош кийимлар, заргарлик буюмлари, сўзана, анъанавий каштачилиқ ва кандакорлик маҳсулотлари учинчи мартаба ўтказилган Style.uz ҳафталиги доирасида намойиш этилди.

«Миллий санъат инъомлари: қадим ва замона»
(2009 й. март-май, Тошкент)

Фонд Форум, ЮНЕСКО ва Британия кенгашининг ҳамкорликдаги кенгқамровли лойиҳаси Тошкентнинг 2200 йиллигига бағишланган бўлиб, уч йўналишда тақдим этилди – анъанавий маданиятнинг қадимги замонларга оид номаълум қирралари, амалий санъатнинг қадимий кўринишлари замонавий учталар нигоҳида ҳамда анънавий жилолар авангарднинг ижодий илҳоми сифатида.

«Фонд Форум бисотидан» кўргазмаси
(2009 й. сентябрь, Тошкент)

«MEROS» Ўзбекистон антикварлари уюшмаси

Турли тарихий даврларга оид 200га яқин буюмлар: анъанавий, безакли амалий санъанинг турли кўринишлари экспозицияга қўйилди. Бундай тўпламларни яратиш мамлакат ичида миллий меросни сақлаб қолиш, қадимий буюмлар мухлислари, хотамтойилар ва антикварлар ўртасида диалог майдонини ўташ, ёшларда эстетик дидни тарбиялаш, ўз халқи тарихига бўлган ҳурмат ҳиссини ўйғотишга ёрдам беради. Кўргазманинг асосий мақсади ҳунармандчилик асосий қисми бўлган Ўзбекистоннинг тарихий маданий мероси билан таништиришдир.

Қадимий буюмлар кўргазмаси ва кимошди савдоси
(2009 й. октябрь, Тошкент)

«MEROS» Ўзбекистон антикварлари уюшмаси

Art Week Style.uz доирасида очилган кўргазмада қадимий буюмлар: матолар, либослар, сўзана, заргарлик буюмлари, кулолчилик, кандакорлик маҳсулотлари бор эди. Кўргазма чоғида кимошди савдоси ўтказилиб, тушган маблағ ҳайрия ишларига сарфланган. Ушбу тадбир қадимий санъат намуналаридан бахраманд бўлиш ва ёққан буюмларни сотиб олиш имконини беради.

Қадимий намуналар кимошди савдоси
(2010 й. май, Хива)

«MEROS» Ўзбекистон антикварлари уюшмаси

“Асрлар садоси” анъанавий маданият фестивали чоғида ўтказилган қадимий намуналар кимошди савдоси қадимги замонларнинг турфа буюмларини жамлади: картиналар, машҳур рассомлар — В. Еремян, Усто Мўмин, Р. Рождественский, Л. Резников, Н. Карахан, В. Фадеев, В. Кедрин, В. Уфимцев, Х. Рахманов, К. Григорянц, В. Кавинин, В. Волков литографиялари, мисдан ишланган чойнаклар, жилвакор ипак сўзаналар, заргарлик бкюмлари, адрас, шойи халатлар. Барча буюмлар Тошкент, Қашқадарё, Фарғона водийси, бухоролик усталар томонидан 19-аср боши 20 асрда ишланган.

«Текстил – анъаналар посбони» кимошди савдоси («DUKE`S» Британия Аукцион уйи билан) Style.uz 2010 доирасида
(2010 й. октябрь, Тошкент)

«Текстил – анъаналар посбони» кимошди савдоси («DUKE`S» Британия Аукцион уйи билан) Style.uz 2010 доирасида

Кимошди савдосидан мақсад: тарихий-маданий меросни асраш ва коллекциялашга жамоатчилик эътиборини тортиш, миллий маданий қадриятларни кенг тарғиб қилиш, Ўзбекистонда аукционлар фаолиятини ривожлантириш, антикварлик соҳасида нарҳ-навони мувофиқлаштириш. Сўзана, халат, бош кийимлар сингари миллий тўқимачилик маҳсулотлари кимошди савдосининг асосий лотлари сифатида тақдим этилди. Кимошди савдосидан йиғилган маблағ тарихий-маданий меросни ўрганиш мақсадида «MEROS» антикварлар уюшмаси томонидан ўтказиладиган тадқиқотлар ҳамда археологик қазилма ишларига йўналтирилади. Ушбу тадқиқотлар жараёнига энг яхши археологлар, тарихчилар ва олимлар, шунингдек, ёш мутаҳассислар ва юртимиздаги олий ўқув юртларининг тарих факультетлари талабалари жалб этилган.

“Тарихий–маданий меросни асраш: назария, амалиёт ва коллециялаш” мавзуида ўтказилган илмий-назарий анжуман Style.uz 2010 доирасида
(2010 й. октябрь, Тошкент)

“Тарихий–маданий меросни асраш: назария, амалиёт ва коллециялаш” мавзуида ўтказилган илмий-назарий анжуман Style.uz 2010 доирасида

Бош мавзу - тарихий-маданий меросни ўрганиш, шунингдек, коллекциялаш: музейлар амалиёти ва хусусий тўпламлар бўлди. Унда Ўзбекистон, Испания, Россия, Озарбайжон, Туркманистон, Қозоғистон, Франция, Япония, Миср, АҚШ, Германия каби мамлакатлардан археологлар, санъатшунослар, музейшунослар, файласуфлар, маданиятшунос ҳамда этнографлар иштирок этдилар. Деярли барча иштирокчилар ўз маърузаларини нафақат фотоматериаллар билан балки, тарихий фактлар ва деталлар билан бирга тақдим этдилар. Уларнинг ҳар бири соҳага оид муаммони аниқ кўрсатиб, унинг ечимини ҳам таклиф қилдилар.

“Қанҳа шаҳристони: ўтмиш ва бугун” археологик кўргазмаси Style.uz 2010 доирасида
(2010 й. октябрь, Тошкент)

“Қанҳа шаҳристони: ўтмиш ва бугун” археологик кўргазмаси Style.uz 2010 доирасида

Қанҳа шаҳристони қазишма ишлари вақтида топилган бино қолдиқлари, сопол буюмлар, тангалар, металлдан ишланган ҳамда маиший ашёларнинг суратлари, шунингдек, шаҳристон акс этган стендлар ва экспонатларни кенг жамоатчиликка намойиш қилди. Кўргазма 2009-2010 йиллар давомида «MEROS» Ўзбекистон антикварлари уюшмаси ва Фонд Форум ҳамкорлигида Тошкент вилоятида жойлашган Қанҳа шаҳристони (XI – бош. XII ох.) ҳудудида олиб борилган археологик тадқиқотлар натижаси сифатида ҳавола қилинди.

Ўзбекистон-Япония илмий-назарий анжумани ва “Айритом хаёлоти” Осиё мусиқа фестивали
(2010 й. ноябрь, Тошкент)

Ўзбекистон-Япония илмий-назарий анжумани ва “Айритом хаёлоти” Осиё мусиқа фестивали

Ушбу тадбирлар 2010 йил 88 ёшни қаршилаган япониялик таниқли археолог Като Кюдзонинг мамлакатимизда фаолият юрита бошлаганига 20-йил тўлишига бағишланди. Мазкур лойиҳа икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмда ўтказилган анжуман чоғида етакчи археолог-олимларнинг мамлакатимиздан Буюк Ипак йўли орқали Японияга етиб борган будда динига оид қадимий ёдгорликларга бағишланган маърузалари тингланди. Иккинчи қисм эса япон, ўзбек ҳамда непаллик санъаткорлар иштирокида “Айритом хаёлоти” деб номланган мусиқий фестивалдан иборат бўлди.

“Ўзбекистон бадиий ҳунармандчилиги: анъаналар ва замон” кўргазмаси
(2011 й. март-апрель, Баку)

“Ўзбекистон бадиий ҳунармандчилиги: анъаналар ва замон” кўргазмаси

29 мартдан 3 апрелга қадар Бакудаги Озарбайжон давлат гилам ва халқ амалий санъати музейида “Ўзбекистон бадиий ҳунармандчилиги: анъаналар ва замон” кўргазмаси ўтказилди. Фонд Форум, “MEROS” Ўзбекистон антикварлари уюшмаси, Озарбайжон маданият ва туризм вазирлиги, “Озарбайжон гиламдўзлари” жамоат бирлашмаси томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда анъанавий каштачилик, тўқимачилик, ёғоч ўймакорлиги, кулолчилик, миниатюра, зардўзлик ва миллий либос ва аксессуарлардан иборат 200 да экспонат тақдим этилди.

“Асрлар садоси” фестивали доирасидаги аукцион
(2011 й. май, Бухоро)

“Асрлар садоси” фестивали доирасидаги аукцион

Аукцион “Асрлар садоси” анъанавий маданият фестивали доирасида бўлиб ўтди. Савдога 24 та лот қўйилиб, уларнинг аксарияти миллий ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари эди. Аёллар либоси, эркаклар чопони, халатлар, сўзана, белбоғ ва бошқалар шулар жумласидандир. Уларнинг аксарияти 19-аср боши, 20-асрга оид бўлиб, Сурхондарё, Қашқадарё, Фарғона, Самарқанд, Тошкент, Андижонда ипак, шойи, бахмал каби матоларга тилларанг ипда нақш тушириш йўли билан яратилган. Кимошди савдосидан йиғилган маблағ тарихий-маданий меросни ўрганиш мақсадида «MEROS» антикварлар уюшмаси томонидан ўтказиладиган тадқиқотлар ҳамда археологик қазилма ишларига йўналтирилади.

«Жаҳон халқлари эртаклари” болалар кўргазмаси
(2011 й. июнь, Тошкент)

«Жаҳон халқлари эртаклари” болалар кўргазмаси

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб ўтказилган кўргазма Фонд Форум, “MEROS” Ўзбекистон антикварлари уюшмаси ҳамда Ёшлар ижод саройи томонидан ташкил этилди. Унда пойтахтимиздаги болалар санъат мактаблари, ижодий марказлари ва тасвирий санъат студияларининг 5 ёшдан 14 ёшгача ўқувчилари мингдан ортиқ суратлари ва қўлбола буюмлари билан қатнашди. Кўргазмадан кўзланган мақсад жаҳон халқлари оғзаки ижоди, замирида дунё ҳақидаги илк тасаввурлар ва маънавий қадриятлар ётган, анъанавий маданиятимизнинг бир қисми бўлган эртаклар, афсона ва ривоятларга болалар эътиборини қаратишдир. Расмлардан ташқари болаларнинг каштачилик, тўқимачилик, кулолчилик, ҳайкалтарошлик буюмлари, бисер, мозаика, ойна кабилардан ишланган асарлари, юмшоқ ўйинчоқлар тақдим этилади. Расмларни чизишда акварель, фломастер, гуашдан фойдаланилган.

Art Week Style.UZ-2011 доирасидаги аукцион (Christie`s Аукцион уйи билан)
(2011 й. октябрь, Тошкент)

Art Week Style.UZ-2011 доирасидаги аукцион (Christie`s Аукцион уйи билан)

27 октябрь куни Буюк Британиянинг дунёдаги энг йирик CHRISTIE`S кимошди савдо уйининг ислом маданияти бўлими билан ҳамкорликда MEROS Ўзбекистон антикварлари уюшмаси анъанавий тадбир ўтказди. Уни британиялик таниқли аукциончи Эдвард Райзинг олиб борди. Кимошди савдосининг бош лотлари сифатида Ўзбекистон анъанавий ва амалий безак санъати намуналари тақдим этилди.

«MEROS» Ўзбекистон антикварлари уюшмаси Қанҳа (Тошкент вилояти) ва Афросиёб (Самарқанд вилояти)да илмий тадқиқотлар ва археологик қазилма ишларини олиб боради.

Матбуот биз ҳақимизда

uzreport.com
buxoronoma.uz
"ИнтерФутбол"
uzssgzt.uz
iqbol.uz
region.uz
Нашрлари архиви

© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.

Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774