Лойиҳаси қуёш ва шамол энергияси асосида ишловчи фермер хўжаликлари ҳамда бошқа кичик ижтимоий объектларда модуль тизимларини ўрнатиш орқали муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни кенг жорий этишга қаратилган янги ташаббусдир.
Республикамизда қайта ишланган энергия манбаларидан фойдаланишни жорий этишнинг асосий омиллари — чекка ҳудудларга энергия етказиб беришдаги муаммоларни бартараф этиш, фермер хўжаликларида энергиядан фойдаланиш даражасини ошириш, чуқур қудуқлар қазиш ва электр насослардан фойдаланиш орқали сув билан таъминлаш ишларини яхшилашдир. Бундан ташқари аҳоли сони кўпайиши натижасида энергияга бўлган талаб бир неча маротаба ортиб, бу ҳолат атроф-муҳит ифлосланиши ҳамда келажакда табиий энергия заҳиралари етишмовчилигига олиб келиши мумкин.
Муқобил энергия манбалари ва уларнинг янги турларини ўзлаштириш баробарида келажак авлод учун қайта ишланмайдиган заҳиралар (газ, нефть, кўмир)ни сақлаб қолиш ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Айтиш керакки, энергия билан таъминлаш жараёнида қувватни янги технологиялар асосида қайта ишлаш анъанавий энергия билан таъминлаш услубларига қараганда анча арзонга тушади. Бугунги кунда фермерга ирригация тадбирларини мустақил равишда олиб бориш имконини берувчи муқобил энергия манбалари (артезиан қудуқ сувлари билан суғориш) муҳим аҳамият касб этади. Сувни чучуклаштириш, фермер хўжаликларини электр энергияси билан таъминлаш ишларида ҳам шундай ҳоллар учрайди. Техник жиҳатдан олиб қараганда, автоматлаштирилган ва компьютерлаштирилган бошқарув тизимлари шароитида қишлоқ хўжаликларида муқобил иш жараёнларини яратиш қийинчилик туғдирмайди.
Баъзи фермер хўжаликлари қошида янги технологиялар асосида фаолият юритувчи ҳунармандлик устахоналари ёки қишлоқ тиббиёт пунктлари ташкил этиш хўжалик юритишнинг янги услублари истиқболларига нисбатан ишончнинг ортишига замин яратади. Ушбу ислоҳотлар кўламини кенгайтиришгда эса қишлоқ ёшларининг ўрни беқиёсдир. Компьютер бошқаруви ва янги технологиялар соҳасида малака оширган ёшлар ўз қишлоқларида мазкур янгиланишларни амалга кенг тадбиқ этишга ёрдам берадилар.
© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.
Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774