Биринчи Универсал маданият маркази 2011 йилнинг июнь ойида Наманганда очилди.
Ушбу марказлар мамлакатимизнинг катта ва кичик шаҳар ҳамда туманлари фуқароларининг бўш вақтларини қизиқарли, мазмунли ўтказиш, учрашув, турли тадбирлар ташкил этишлари учун макон бўлиб хизмат қилиши кўзланган. Марказларда аҳолининг турли қатламлари (аёллар, эркаклар ёшлар, оқсоқоллар ва бошқалар) мазмунли вақт ўтказишлари мумкин. Ҳар бир йўналиш учун алоҳида ҳоналар ажратилиб, махсус тадбирлар ўтказиш учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Хусусан: Аёллар маркази – сиғими 50 кишилик бўлиб, мутахассислар (шифокорлар, психологлар, машҳур шахслар) билан ижодий учрашувлар, маслаҳатлар ва суҳбатлар, анъанавий “гап” учрашувлари ва аёлларга қаратилган бошқа тадбирларни ўтказишга мўлжалланган. Аёллар марказида “Аёллар кенгаши” РЖБ, “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси, Абу Али ибн Сино номидаги халқаро халқ табобати уюшмаси фаолияти ҳақида маълумотлар олиш ва уларга ёрдам сўраб, мурожаат этиш мумкин.
Болалар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази болаларнинг бўш вақтини қизиқарли, фойдали ва мазмунли ўтказиш учун мўлжалланган. Бу ерда турли тадбирлар: акциялар, ўйинлар, лойиҳалар, бахс клублари машғулотлари, тақдимотлар ва бошқалар ўтказилади. Дам олиш кунлари болалар санъатнинг анъанавий турлари, миллий ҳунармандчилик кабилар билан бепул шуғуллана олиш имконига эгалар. Бу ерда Фонд Форум ва ҳамкор ташкилотларнинг ёшлар, болаларга қаратилган таълим, грант ва бошқа лойиҳалари ҳақида маълумотларга эга бўлиш мумкин.
Ижтимоий кўмак ва ҳайрия маркази жамғармалар томонидан аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қисми, тадбиркор ва фермерлар, ташаббускор аёллар, ҳудудий нодавлат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилаётган дастурлари ҳақида маълумотлар бериш мақсадини кўзлайди.
Марказда компьютерлар билан жиҳозланган бизнес-марказ ҳамда кичик кутубхона жойлашган. Марказий зал 150 кишига мўлжалланган бўлиб, чойхона кўринишига эга. Бу ерда ёғоч сўрилар жойлаштирилиб, оқсоқоллар ва маҳалла аҳолиси ҳар куни йиғилиши, вақтини қизиқарли ўтказиши мумкин. Махсус жамоат тадбирлари ва байрамлар ўтказиш мақсадида ушбу хонани банкет залига айлантириш, унда тўй ва бошқа маросимларни ўтказиш имкони ҳам мавжуд. Қўшни хоналарда эса таомлар тайёрлаш, хизматчилар хонаси, кийим алмаштириш хонаси, тадбир иштирокчилари ва ташкилотчилар учун алоҳида хоналар жой олган.
Марказ меҳмонлари билан билан ишлаш учун Фонд Форум, “Меҳр нури” жамғармаси, “Аёллар кенгаши” РЖБ ҳамда Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди лойиҳалари иштирокчилари ва грант соҳибларидан иборат 30 киши саралаб олинди. Улар орасида микрокредитлар олганлар, фермер ва тадбиркорлар учун грантлар соҳиблари, ННТ вакиллари, аёллар, талабалар бор. Фаоллар турли йўналишлар бўйича тренинглар ўтказиб, маслаҳатлар беришади.
Янги маданий марказлари ҳар бир вилоят марказида ҳамда кичрайтирилган кўринишда чекка туманларда барпо этилиши режалаштирилган. Барча вилоятлардаги марказлар ягона меъморий ечимда бунёд этилади.
Лойиҳанинг асосий мақсадлари:
© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.
Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774