Ru En
Uz
Jp

“Янги Авлод” Республика Болалар ижодиёти фестивали

Фестиваль ҳақида

“Янги Авлод” Республика Болалар ижодиёти фестивали

«Янги Авлод» узра қуёш бобо 2004 йилда нур соча бошлади. Айнан шу йили фестивални ўтказиш фикри амалга ошди. Ҳар йили Фонд Форум томонидан ўтказиладиган Фестиваль болаларга ўз маҳоратини катта саҳнада намоён этиш имконини беради.

Анъанавий «Янги Авлод» болалар ижодиёти фестивали - бу катта байрам бўлиб, унда болалар санъатнинг турли йўналишлари бўйича ўз қобилиятларини намоён этишлари мумкин. Бундан ташқари у мамлакатимиз истеъдодли болаларини кашф этиш ва келгусида мукаммаллаштиришнинг ўзига хос модели, ўзини намоён этиш, ёрқин юлдузлар билан бир саҳнада чиқишлар қилиб, жамоатчилик назарига тушиш имконидир.

“Янги Авлод” Республика Болалар ижодиёти фестивали

«Янги авлод» фестивали асосида Тошкент ва Самарқандда Болалар ижодиёти марказлари очилган бўлиб, у ерда компьютер саводхонлиги, актерлик маҳорати, рассомлик, каштачилик, қўшиқ, рақс, шохмот ва бошқа йўналишлар бўйича 2000 нафардан ортиқ болалар тахсил олишади.

Танлов шартлари

Фестивалда 6 дан 14 ёшгача бўлган болалар ижодий жамоалари ва алоҳида номинантлар қўйидаги йўналишлар бўйича иштирок этишлари мумкин:

«А» гуруҳ - классика (фортепиано, торли, зарбли чолғулар);

«В» гуруҳ - вокал (анъанавий ижро, академик ижро, эстрада);

«С» гуруҳ - миллий чолғулар (торли, зарбли);

«D» гуруҳ - рақслар (миллий, бал, спорт, замонавий, балет);

«Е» гуруҳ - тасвирий санъат (амалий ва тасвирий ижод);

«F» гуруҳ - шеърият, адабиёт ва театр сценарийси.

Барча асарлар ёддан, фонограммасиз ижро этилади, барча кўрик ва саралаш жараёнлари омма учун очиқдир.

Фестиваль босқичлари:

«Янги Авлод» болалар ижодиёти фестивали уч босқичда ўтказилади:

Биринчи босқич - иштирок этиш учун аризалар топшириш. 6 дан 14 ёшгача болалар ўзлари ва ижодлари ҳақидаги маълумотларни Фестиваль ташкилий қўмитасига тақдим этишади. Янада батафсилроқ маълумотлар олиш учун “Келажак овози” ёшлар ташаббуслари маркази ҳамда “Камолот” ЁИҲнинг вилоят бўлинмаларига мурожаат қилиш мумкин.

Иккинчи босқич - ушбу босқичда ҳар бир номзод ўзининг мусиқий дастури, бадиий ва адабий ижод маҳсуллари билан ҳакамлар олдида чиқишлар қилади. Барча шаҳарлардаги саралаш босқичи омма учун очиқ бўлиб, шу тариқа мухлислар ва кенг жамоатчилик Фестивалнинг энг ёрқин иштирокчилари сараланиб олиниши ва “юлдузча”ларнинг кашф этилишига гувоҳ бўлиши мумкин. Танлов шартларига кўра, барча асарлар ёддан, фонограммасиз ижро этилади.

Учинчи босқич - Тошкент шаҳрида ўтказиладиган финал босқичидир. Саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган барча иштирокчилар бу ерга таклиф этиладимаҳоратли режиссерлар, постановкачи ва йўналишлар бўйича мутахассилар гуруҳи улар билан шуғулланганидан сўнг Фестивалнинг янги юлдузлари ва оммабоп эстрада хонандалари иштирокидаги гала-концерт намойиш этилади.

Фестивалнинг рақам ва далиллари:

“Янги Авлод” Республика Болалар ижодиёти фестивали

Илк маротаба «Янги Авлод» болалар ижодиёти фестивали 2004 йили ўтказилган. Унда Тошкент ва Самарқанддан 300 ёш истеъдод эгаси қатнашганди, 2011 йилда эса уларнинг сони 26 045 нафарга етди.

Илья Резник раҳбарлиги остидаги “До, Ми, Соль и Ко” болалар қўшиқ театри илк Фестиваль меҳмони бўлган.

2005 йилда Фестиваль бутун республикани қамраб олиб, саралаш босқичлари Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларида яқин вилоятлардан номзодлар иштирокида ўтказилган.

2004 йил – 300да ортиқ иштирокчи
2005 йил – 1 000дан ортиқ иштирокчи.
2006 йил – 4 446 нафар иштирокчи.
2007 йил – 8 388 нафар иштирокчи.
2008 йил – 15 595 нафар иштирокчи.
2009 йил – 18 469 нафар иштирокчи.
2010 йил – 23 304 нафар иштирокчи.
2011 йил – 26 045 нафар иштирокчи.

Пойтахтимиздаги “Истиқлол” саройида Фестиваль гала-концерти ўтказилган турли йилларда ёш истеъдод эгалари билан ўзбек эстрада юлдузлари чиқишлар қилишган бўлиб, улар орасида Юлдуз Усмонова, Насиба Абдуллаева, Райҳон, Тохир Содиқов, «Шахзод», «Нола», «Божалар», «Сурхон» гуруҳлари ва бошқалар бор.

“Янги Авлод” Республика Болалар ижодиёти фестивали

Финал чоғида Тошкентда Фестиваль иштирокчиларининг болалар амалий ва тасвирий ижодиёти экспозицияси намойиш этилади.

Фестиваль ўтказилган саккиз йил мобайнида унда мамлакатимизнинг турли вилоятларидан 98 минг нафардан ортиқ ёш истеъдод эгалари иштиро этишган.

Саккиз йил мобайнида ғолиблар сони 2 698 нафардан ортди. Лауреатлар дипломлар, грантлар, совғалар билан тақдирланишади, шунингдек, ўз йўналишлари бўйича махсус ўқув юртига имтиёзли равишда кириш имконини қўлга киритишади.

«Янги авлод» лауреатлари Спиваков номидаги халқаро ҳайрия фонди, Сити ди Канту (Италия)даги пианиночилар халқаро фестивали, “Шарқ халқлари” (Франция) фестивали, “Эвора” (Португалия) фестивали, “Детская волна” (Россия) ёш ижрочилар халқаро танлови, Сан-Ремо (Италия) шаҳридаги рақс санъати халқаро танлови, Чехиядаги "Zpevacek" ("Кичик хонанда") халқ қўшиқлари ёш ижрочилари республика танлови, "Улыбка мира" ("Дунё табассуми") болалар қўшиғи халқаро танлов-фестивали (Россия) ва бошқа лойиҳаларда муваффақиятли иштирок этиб, лауреатлар бўлишган.

Маълумот учун телефонлар:

«Келажак овози» ёшлар ташаббуслари маркази:
(+998 71) 233-78-10

Матбуот биз ҳақимизда

uzreport.com
buxoronoma.uz
"ИнтерФутбол"
uzssgzt.uz
iqbol.uz
region.uz
Нашрлари архиви

© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.

Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774