Ru En
Uz
Jp

Хаттотлик санъати дурдоналари

Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида тобора фаоллик кўрсатаётган "Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми" жамғармаси халқимизнинг миллий қадриятларини эъзозлаш, аждодларимиз маънавий меросини излаб топиш, кўз қорачиғидек асраш, уларни жаҳон миқёсида тарғиб қилиш, ўтмиш мусаввирлари ва халқ амалий санъати усталарининг асарлари кўргазмаларини уюштириш, бугунги ёш ижодкорлар орасида чинакам истеъдод эгаларини кашф этиб, элга танитиш сингари кўплаб хайрли ишларга бош-қош бўлмоқда.

Яқинда мазкур жамғарманинг васийлик кенгаши ва Баҳоуддин Нақш¬банд ёдгорлик мажмуаси маркази ташаббуси билан пойтахтимиздаги "Ўзбе¬кистон" нашриёт-матбаа ижодий уйида "Шарқ хаттотлик ва миниатюра санъатидан намуналар (VII-XXI асрлар)" альбомининг рус ва ¬инглиз тилларида чоп этилгани республикамиз маданий ҳаётида том маънода катта воқеа бўлди. Қарийб 450 саҳифадан иборат бу альбомни Мир Араб мадрасаси мударриси, заррин¬қалам хаттот Абдулғафур Раззоқ Бухорий ўзининг шахсий коллекцияси асосида тартиб берган.

Хаттотлик ва китобат санъати Машриқзамин аҳолисининг узоқ асрлик маданий-тарихий меросида алоҳида ўрин эгаллайди. Марказий Осиё халқлари томонидан ислом динининг қабул қилиниши араб ёзувининг ҳам кириб келишига сабаб бўлади. Натижада араб ёзуви VII асрдан бу халқлар учун илм-фан ва давлат ишларида расмий ягона ёзув сифатида ўрин олади. Альбом тўпловчиси янги нашр учун ёзган "Шарқ ҳуснихати эстетикаси" деб номланган мақоласида ана шу тарихий жараёнга мурожаат қилар экан, Имом ал-Бухорий, Имом ат-Термизий, Хожа Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Аҳмад Яссавий, ал-Хоразмий, ал-Беруний, Ибн Сино, ал-Фарғоний, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Бобур сингари буюк шахслар бу ёзувда битган асарлари, эзгу амаллари билан жаҳон тамаддунига муносиб ҳисса қўш¬ганларини таъкидлайди.

Абдулғафур Раззоқ Бухорий арабийда 36 хат тури мавжудлигини қайд этиб, муҳаққақ, райҳоний, сулс, насх, тавқиъ, риқо, таълиқ хатларининг ўзига хос жиҳатларини кўрсатиб ўтган. Муаллиф Хуросон ва Мовароуннаҳрда шаклланган Ҳирот, Бухоро, Хоразм, Фарғона (Қўқон), ¬Самарқанд, Тошкент хаттотлик мактаблари ҳамда уларнинг намояндалари бўлган моҳир каллиграфлар ижоди хусусида атрофлича тўхталган.

Мазкур альбомда VII-XXI аср¬лардаги мусулмон Шарқи хаттотлик ва миниатюра санъати намуналари "Илоҳий битиклар", "Шеърият—ҳикмат бўстони", "Муқаддас битиклар", ¬"Табаррук мактублар", "Воқеот—мусаввир талқинида", "Ҳарфлар тилга кирганда...", "Санъат инсонни улуғлайди" деган етти бобга бўлиб жойлаштирган. Чинакам хаттотлик санъати мўъжизалари саналмиш бу намуналарни коллекция соҳиби узоқ йиллар мобайнида йиққан. Қувончли томони яна шундаки, бу санъат анъаналари юртимизда Ҳабибуллоҳ Солиҳ, Абдулғафур Раззоқ Бухорий ва бошқа хаттотлар томонидан муносиб давом эттирил¬япти. Ўз навбатида уларнинг шогирдлари Муҳиддинжон Нўъмонов, Давлат Сафаров, Жаҳонгир Ашуров ва Абдулҳаким Раззоқовларнинг ижодий изланишлари эса Бухоро хаттотлик ва миниатюра санъатининг эртанги куни порлоқ эканидан нишонадир.

Мустақиллик шарофати билан юртимизда кўплаб улуғ зотлар, азиз-авлиёлар қабрлари, қадамжолари обод қилинди. Альбомда Абу Ҳафс Кабир Бухорий, Имом Доримий, Хожа Баҳоуддин Нақш¬банд мақбараларидаги қадимий анъаналар асосида яратилган янги қабртошлар суратлари ҳам берилган. Бу хаттотлик санъати нафақат китобатда, балки меъморчиликда ҳам ўз аксини ¬топаётганидан, Шарқ каллиграфияси анъаналарининг бардавомлигидан далолатдир.

Альбом билан боғлиқ лойиҳани амалга ош謬риш¬га бошчилик қилган "Uzbekistan Today" газетаси таҳририяти кенгаши раи¬си Фирдавс Абдухолиқов бошчилигидаги ижодий гуруҳнинг, шунингдек, китоб¬ни нашрга тайёрлаган Ўзбекис¬тон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси тадқиқотчиси Комилжон Раҳимов, Бухоро давлат университети доценти Насрулло Шукруллоҳ ўғли ва бош¬қаларнинг муносиб меҳнати синг¬ган. Уларнинг араб каллиграфиясига ноёб санъат сифатида ёндашганлари туфайли юксак илмий асосда ҳамда ғоят сифатли полиграфик ижрода чоп қилинган мазкур альбом мутахассислар томонидан жаҳон кўргазмаларида намойиш этишга муносиб нашр, Шарқ хаттотлиги бўйича илмий ишлар олиб бораётган тадқиқотчилар учун муҳим манба сифатида баҳоланди. Альбом матнининг Тоҳира Алимова ва Лутфулло Жўраев томонидан профессионал даражада русча ва инг¬лизчага таржима қилингани, Равиль ибн Ҳанафий Чепкуновнинг эса хаттотлик намуналарида берилган ғазал байтларини русчага ўгиргани мазкур нашр¬нинг нафақат Ўзбекистонда, балки хориж¬да ҳам ўз ўқувчиларини топишига ишонч уйғотади.

Абдужалил Халилов.

Манба: http://www.buxoronoma.uz/cgi-bin/main.cgi?lan=u&nom=215&id=2599

Матбуот биз ҳақимизда

uzreport.com
buxoronoma.uz
"ИнтерФутбол"
uzssgzt.uz
iqbol.uz
region.uz
Нашрлари архиви

© «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, 2004—2012

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Фонд Форумнинг веб-сайтидаги мақолалар ва бошқа материалларни ёзма рухсатдан бошқа йўллар орқали кўчириш, акс эттириш (жумладан, Интернет тизимидаги сайтларда тасвирлаш ёки таҳлил қилиш), қайта ишлаш, тарқатиш, эфирга узатиш, Фонд Форум веб-сайтининг мақолалари ва бошқа материаллардан ҳар қандай усулда фойдаланиш таъқиқланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилигида кўрсатилган тартибда жавобгарликка тортилади.

Манзил: Тошкент ш., Ўзбекистон шохкўчаси, 80
Тел/Факс: (998 71) 239-2771, 239-2774